Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш тартиби

10.12.2021

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил тугаши билан ишлайдиган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра болани 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун таътил беринг. 2020 йил 1 январдан ушбу таътилнинг берилиши ЯММТ да рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Болани парваришлаш таътили даврида у 2 ёшга етгунига қадар нобюджет ташкилотлари ходимга корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик нафақа тўлаб беришга мажбур. Нафақани тўлаш тартиби Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича хар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган.

2021 йил 1 сентябрдан нобюджет соҳасида ишловчи оналар учун нафақа миқдори МҲЭКМ га боғланган ва МҲЭКМ нинг 60% ни ташкил этади (аввал нафақа миқдори қатъий суммада белгиланган эди – 434 000 сўм.)  га нафақа 493 200 сўмга тенг. (822 000 х 60%).

Агар ташкилотингиз бюджет ташкилоти бўлса, нафақани тўламайсиз. Уни олиш учун ходим яшаш жойи бўйича маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиши лозим .

Ишламайдиган оналарга, ва бюджет соҳасида ишловчи оналарга 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ўрнига «кам таъминланган оила» тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда кичик боласининг 3 ёшга тўлгунига қадар бола нафақаси тўлаб берилади

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.