Пригодится каждому кадровику в декабре:
Кўп болали ота-оналарга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланадиган нафақа миқдори
Агар 3 ёки ундан кўп фарзандли эр-хотинлар битта ташкилотда ишлаётган бўлса, меҳнат стажидан қатъий назар, 100% миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақани олиш ҳуқуқи иккаласига ҳам тегишли бўладими? Бу ҳолатда "касаллик варақаси"га қандай ҳужжатлар илова қилиниши керак?
- Ҳа, тегишли.
Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун — 18 ёш) тўлмаган уч ва ундан кўп фарзанди бўлган ходимларга иш стажи давомийлигидан қатъий назар 100% миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ойлик иш ҳақининг тўлиқ миқдорида тўланади .
Мазкур ҳуқуқдан бир ташкилотда ишловчи эр-хотинларнинг ҳар бири вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда фойдаланади.
16 ёшгача бўлган болаларнинг мавжудлигини тасдиқлаш учун ходим иш берувчига уларнинг туғилганлик гувоҳномасининг нусхаларини, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзандларнинг паспорт нусхалари ва таълим муассасаларида ўқиётганлиги ҳақида маълумотномани тақдим этиши керак.