Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ходим хизмат сафарида "прогул" қилган бўлса
Қабул қилувчи томоннинг хабар беришича, хизмат сафарига юборилган ходим хизмат сафари давомида ҳар куни ҳам иш жойида бўлмаган. Иш берувчи хизмат давомидаги прогуллар учун қандай интизомий чоралар кўришга ҳақли?
- Хизмат сафарига юборилган ходим учун иш кунлари ва иш вақти у юборилган ташкилотларнинг иш вақти билан белгиланади . Хизмат сафарига юборилган ходим қабул қилувчи ташкилот (корхона)нинг иш режимига риоя қилиши керак.
Хизмат сафари давомидаги иш вақтини тўғри расмийлаштириш ва тўлаш ва агар керак бўлса, ходимга интизомий жазо тайинлаш учун қабул қилувчи томон унинг иш жойида (кун ёки соат) йўқлигини ҳужжатлаштириши керак.
Иш жойида ходимнинг йўқлиги тўғрисидаги акт намунасига қаранг.
Ходим қайтиб келгач, ундан ёзма тушунтириш хати талаб қилинг ва эътиборга олинг.
"Кундалик" ва яшаш харажатларини қопланг, шунингдек бундай ходимга иш ҳақини ҳақиқатда ишлаган вақтига мутаносиб равишда тўланг.