Биринчи кечикиш учун ишдан бўшатиш мумкинми

23.05.2022

«Компанияда интизом жуда қаттиқ. Ходимлардан бири биринчи марта ишга 2 соатга кечикди. Директор уни меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузгани учун  ишдан бўшатишни айтди. Аммо у билан меҳнат шартномасини дарҳол бекор қилишга ҳаққимиз борми? Аввал унга ҳайфсан бериш керак эмасми? Дарҳол ишдан бўшатиш мумкин бўлган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхати қаерда белгиланган?».

Саволга «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Иш берувчи меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексининг 181-моддасида келтирилган учта интизомий чоралардан бирини қўллашга ҳақли:  

1) ҳайфсан;

2) жарима;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Бу жазоларнинг рўйхати уларнинг жиддийлик даражасига қараб берилмаган, ваҳоланки  кўпчилик уларнинг кетма-кетлигига асосланиб шундай фикр юритиши мумкин.

Шунинг учун ҳайфсаннинг рўйхатда биринчи ўринда туриш факти иш берувчи биринчи қоидабузарлик учун жазонинг енгил тури сифатида уни қўллаши шартлигини англатмайди.  

Ишдан бўшатиш эса жиддий чора бўлиб, охирги чора сифатида қўлланилади.     

Йўқ, директор ходим учун юқоридаги жазолардан бирини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда танлашга ҳақли:

  •   қоидабузарликнинг оғирлиги, уни содир этиш ҳолатлари;
  •   ходимнинг аввалги иши, унинг хулқ-атвори ва бошқа омиллар.

Шу тариқа меҳнат интизоми бузилишининг ҳар бир ҳолати индивидуал тарзда кўриб чиқилиши керак. Барча ходимларга нисбатан жазо чорасини қўллаш учун ягона «сценарий» йўқ, агар ушбу тартиб ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида (ИМТҚ) аниқлаштирилмаган бўлса.

Иш берувчи ИМТҚда муайян жазо турини қўллаш учун асос кўрсатиши мумкин – қайси қоидабузарлик учун ҳайфсан қўлланилади, қайсилари учун  - жарима. Мана бу ҳолатда агар ИМТҚга кўра 2 соатга кечикканлик учун аввал ҳайфсан эълон қилинса, иш берувчи ушбу тартибга риоя қилиши ва ходимни ишдан бўшатишни талаб қилмаслиги шарт. ИМТҚ ижроси нафақат ташкилот ходимлари, балки иш берувчи учун ҳам мажбурийдир.

 

Дарҳол ишдан бўшатиш мумкин бўлган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхати

Қонун ҳужжатлари бундай рўйхатни белгиламайди. Барча ташкилотлар учун бундай қоидабузарликларнинг умумий рўйхатини тақдим этиш мумкин эмас, чунки ҳар ким ўзига хос фаолиятга эга. Масалан, шифокорлар ва банк ходимлари учун қўпол қоидабузарликларнинг бир хил рўйхатини тузиб бўлмайди.   Шунинг учун МК уни иш берувчилар ихтиёрига қолдиради.

Ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўладиган меҳнат...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.