Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Меҳнат шартномасини бекор қилиш муддатлари
«Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувда ундан кейин меҳнат муносабатлари бекор қилинадиган узоқ муддатни (масалан, 3 ой) кўрсатиш мумкинми?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 97-модда 1-бандида назарда тутилган асос ходим ва иш берувчининг келишувига биноан номаълум муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддатли меҳнат шартномасини ҳам исталган вақтда бекор қилишга имкон беради.
Меҳнат шартномаси келишувда тарафлар томонидан белгиланган шартлар ва муддатларда бекор қилинади. Меҳнат шартномаси бекор қилиниши қонунийлигининг асосий шарти – бунга ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 97-модда 1-банди бўйича меҳнат муносабатлари тугатилгунга қадар қонунан на минимал, на максимал муддат белгиланмаган. Яъни, шартнома тарафлари уни хоҳишига кўра бир кундан сўнг, истаса, олти ойдан кейин бекор қилиш тўғрисида келишувга эришишлари мумкин.
Сизга қуйидаги мақолалар фойдали бўлиши мумкин:
- Ишдан бўшаётган ходим билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
- Ишдан бўшатишда компенсация тўлаётганда "иш ҳақи сақланмаган таътил"ни ҳисобга олиш;
- Ходим фикри ўзгарса, меҳнат шартномасини бекор қилиш келишуви кучини йўқотадими;
- ЯММТда ишдан бўшатиш сабаблари ҳақидаги маълумотларни акс эттириш;
- Тўлиқ моддий жавобгарлиги бўлган ходимни қандай қилиб ишдан бўшатиш мумкин.