Ўзбекистондаги хорижий корхоналарга нисбатан ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар қўлланиладими

preview

«Мен Ўзбекистондаги хорижий компанияда ишлайман. Директорнинг таъкидлашича, бизнинг таъсисчиларимиз чет элликлар, компания эса чет эл мақомига эга бўлганлиги сабабли Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган кафолатлар ва имтиёзлар (касаллик таътиллари, туғруқ таътиллари, болани парвариш қилиш бўйича нафақа) бизнинг ходимларимизга татбиқ қилинмайди».  

Кadrovik.uz илтимосига кўра иш берувчилар ҳақ-ноҳақлигига «Нормэксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА ойдинлик киритди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Йўқ, директор ноҳақ.

Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган қоидалар чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган ташкилотлар ёхуд ушбу фуқаролар, шахслар иштирокидаги, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари иштирокидаги меҳнатга оид муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистонда ишлаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ қилинади.

Шунинг учун хорижий корхона ходимларига Ўзбекистон меҳнат қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлар тақдим қилиниши керак.

Агар ташкилотнинг ички ҳужжатлари ёки меҳнат шартномасига меҳнат қонунчилигига нисбатан ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган шартлар киритилган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади .

Ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви органларига мурожаат қилишлари мумкин .

 

Иш берувчини меҳнат қонунчилигини бузгани учун қандай оқибатлар кутади  

Меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилмаганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ иш берувчининг мансабдор шахсига қуйидаги миқдорда жарима солинади:

  • 5 – 10 БҲМ – биринчи қоидабузарликда;
  • 10 – 15 БҲМ – бир йил давомида маъмурий жазо қўлланилгандан  кейинги қоидабузарликларда. Қасддан ноқонуний равишда ишдан бўшатиш билан боғлиқ вазиятда такрорий қоидабузарлик Жиноят кодексининг 148-моддаси бўйича жазоланади.

Агар қонунбузилиш вояга етмаганга нисбатан содир этилган бўлса, биринчи жарима БҲМнинг 10 - 20 бараварини ташкил қилади.