Масофадан туриб ишловчи ходимнинг чет элдан келишини хизмат сафари сифатида расмийлаштириш мумкинми

preview

«Корхона масофадан туриб ишлаш учун бошқа мамлакатдан ходимни ишга қабул қилиш ниятида. Биз унинг иш жойига келишини хизмат сафари сифатида расмийлаштиришимиз мумкинми?  Кунлик харажатлар қандай ҳисобланади?»

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Азизахон Тошхўжаева жавоб берди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг ишини ташкил этиш тартиби биринчи мартa 2023 йил 30 апрелда кучга кирган Меҳнат кодексида тартибга солинган. Кодексда масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш берувчининг буйруғига мувофиқ иш берувчи жойлашган ерга қилган сафари, агар ходим яшаш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса, хизмат сафари сифатида ҳисобланиши белгилаб қўйилган .

Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисидаги хизмат сафарлари икки хил Низом билан тартибга солинади:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом (02.08.2022 й. 424-сон ВМҚ);
  • Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (19.11.2015 й. АВ рўйхат рақами 2730-сон).

Аммо қонунчилик томонидан чет эллик ходим Ўзбекистонга хизмат сафарига келганда суткалик харажатлар, яшаш учун харажатлар, транспорт харажатлари нормалари белгиланмаган. Корхонанинг ички ҳужжатлари билан бундай нормаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни тавсия этамиз.