Ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун қандай ишдан бўшатилади
Тавсияномада:
– меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари;
– меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш.
Иш берувчи ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатиши мумкин . Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузиш – бу интизомий жазо амал қилаётган пайтда ходимнинг мажбуриятларни узрли сабабларсиз такрор бузишидир. Масалан, ходим меҳнат интизомига риоя қилмайди, меҳнат мажбуриятларини тўлиқ бажармайди, иш муддатларини бузади ва ҳоказо,
.
Ходимни ушбу асосга кўра ишдан бўшатиш – бу МК 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чорасидир. Шунинг учун уни қўллашнинг умумий тартиби меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатишдаги тартиб билан бир хил .
Меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари
Меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун қонуний ва асосли равишда ишдан бўшатиш учун
