Ваколатли давлат органларининг талабига кўра ходимни ишдан қандай четлаштириш мумкин

24.05.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– қандай давлат органлари ходимни ишдан четлаштиришни талаб қилишлари мумкин;

– ишдан четлаштириш қандай муддатга амалга оширилади;

– ишдан четлаштириш даврида иш ҳақи ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими;

– ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилади;

– қонунга хилоф равишда ишдан четлаштиришнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлади.

Иш берувчидан ходимни ишдан четлаштиришни фақат қонун ҳужжатларига мувофиқ шундай ҳуқуқ берилган давлат органларигина ва фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда талаб қилиши мумкин. Бундай давлат органлари, хусусан, қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • судлар;
  • давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар;
  • Давлат меҳнат инспекцияси;
  • Электр энергетикада назорат инспекцияси ва бошқалар.

Шундай қилиб, Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари белгиланган тартибда меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмаган, йўриқномадан ўтказилмаган ва билими текширувдан ўтказилмаган шахсларни ишдан четлаштириш тўғрисида таклифлар киритишга ҳақлидир.

Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиена нормативларини, эпидемияга қарши тартибни мунтазам равишда бажармаётган ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар тарқалиши хавфини туғдирувчи шахсларни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва бажариладиган ишларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишдан четлаштиришни талаб қилишга ҳақли.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro