Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади

01.08.2024
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш;

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати;

– ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш;

– ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили кимларга тақдим этилади 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили – МК кўра, ижтимоий таътил турларининг бири ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили фақат ҳомиладор аёлларга бола туғилгунга қадар , ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан бошлаб берилади . Ходимнинг оиласидаги бошқа шахслар, болани парваришлаш таътилидан  фарқли, бундай таътилга даъво қилолмайдилар. Бунда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васийлик қилган ходимларга, белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг 28, 30-бандлари, , фарзандликка олинган пайтдан бошлаб нафақа тўланади ва янги туғилган болани парваришлаш бўйича таътил бола туғилган кундан бошлаб 56 кунгача, икки ёки ундан ортиқ чақалоқ фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса бола туғилган кундан бошлаб 70 календарь кунгача берилади.

Эслатиб ўтамиз
Иш берувчи аёлга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини беришни рад этиши мумкин эмас. Ушбу таътил асли ҳолида берилиши керак, уни бошқа муддатга кўчириш, пуллик компенсацияга алмаштириш, ҳатто аёл бунга рози бўлган тақдирда ҳам, мумкин эмас,  .
Эътибор беринг
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимлар ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътилига даъво қилолмайдилар, . Бундай ходимларга янги туғилган болани фарзандликка олиш муносабати билан таътил беринг. Мазкур таътилнинг давомийлиги – бола туғилган кундан эътиборан 56 календарь кун. Агар ходим 2 ва ундан ортиқ болани фарзандликка олган бўлса – 70 календарь кун, .

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати қандай

Умумий қоидага кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили 126 календарь кун давом этади. Туғруққача – 70 календарь кун ва туғруқдан кейин – 56 календарь кун. Касаллик варақаси ҳам электрон тарзда расмийлаштирилади ва 126 календарь кунга бир йўла (қисмларга бўлинмасдан) уни очганда – бошланиш санасидан тугаш санасигача берилади. Ушбу таътилни касаллик варақасидаги саналарга аниқ мувофиқ ҳолда тақдим этинг.

Туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ходимага қўшимча касаллик варақаси расмийлаштирилади. У туғруқ муассасаси томонидан элктрон тарзда яна 14 календарь кунига берилади. Ушбу касаллик варақаси асосида қўшимча нафақа тўланг ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини кўрсатилган муддатга узайтиринг.

Шундай қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг энг кўп давомийлиги – 140 календарь кун.

Вазият
Агар туғруқ эрта бошланган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг давомийлиги

Б. Шаховада эрта туғруқ содир бўлганида, у ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида эди. Бола нормал туғилди, аммо қўшимча парваришга муҳтож эди. Аёл касаллик варақасини расмийлаштиришга улгурмади. Бундай ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай берилади?

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини туғруқ муассасаси томонидан бериладиган касаллик варақаси асосида тақдим этинг.

Агар Б. Шахова 30 ҳафтадан олдин туққан бўлса ва касаллик варақасини поликлиникада олмаган бўлса, уни туғруқ муассасаси беради, . Бола тирик туғилганда касаллик варақаси 126 календарь кунга берилади.

Эътибор беринг
Бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда, касаллик варақаси 70 календарь кунга берилади, . Бундай ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини 70 кунлик муддатга расмийлаштиринг ва касаллик варақасининг муддатига мувофиқ миқдорда нафақа тўланг. 
Вазият
Агар ходима декретга чиқиш санасини яширган бўлса

Ходима 3 апрелдан ҳақиқатда декрет таътилида бўлиши керак эди. Бироқ у бутун апрель ойи ишлади ва унга иш ҳақи тўланди. 2 июнда эса у касаллик варақасини олиб келди, унда декретга чиқиш муддати 3 апрелдан деб кўрсатилган. Биз нима қилишимиз керак?Агар ташкилот аёлга апрель учун иш ҳақи тўлаган бўлса, ушбу давр учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш керакми?

– Афсуски, юқорида таърифланган муаммо кўп учрайдиган ҳол. Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, ҳам иш ҳақини олиш мақсадида декретга чиқиш санасини яшириши мумкин. Шунингдек баъзида ходиманинг охиригача ишлашидан иш берувчининг ўзи ҳам манфаатдор бўлади, чунки унинг ўрнига ишлаш учун ходим топиш масаласи ҳал бўлмаган.

Натижада иш берувчи меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ҳаракат қилади, ходима эса бўлажак фарзандининг соғлиғини хавф остига қўяди.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили (амалиётда уни кўпинча «декрет» таътили дейишади) – аёл учун ишни оналик билан бирга олиб бориш имконини берувчи, она ва бола соғлиғининг ҳимоясини таъминловчи муҳим кафолатдир.

Агар ходима санани яширган бўлса, нима қилиш керак

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили туғруққача 70 календарь кун ва туғруқдан кейин 56 календарь кун* давомийлигида – ушбу давр учун белгиланган миқдорда нафақа тўланган ҳолда берилади, .

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш учун асос – белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, . Нафақа (шу жумладан ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади 

Кўриб чиқилаётган вазиятда қуйидаги ҳуқуқий нормаларни эътиборга олинг:

1)  ижтимоий таътиллар, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътили айтиб ўтилган. белгиланишига кўра, улардан асл ҳолида фойдаланилади, уларни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин эмас. Агар ишлаётган аёл касаллик варақасини очиб, буни иш берувчидан яширган ҳолда ишлашни давом эттирадиган бўлса, бундай ҳолда иш берувчи аёлга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жавобгар бўлмайди;

2)  ТК кўра, ҳар бир ходим меҳнат учун қонунчиликда белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга. Демак, иш берувчи ҳомиладор аёлга у ишлаб берган касаллик варақасининг амал қилишининг муайян даври учун иш ҳақи тўлаши шарт. Аммо ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳам тўлаши шарт;

3) Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини  бериш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 28 бандига кўра, агар ҳомиладор аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилмаса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилинган кундан берилади. 

Шунинг учун:

  • ходимага ҳомиладорлик ва туғиш таътилини, варақада белгиланган вақт давридан қатъи назар, 126 календарь кун давомийлигида тақдим этинг. Бундай давомийликда таътил берилишини бевосита  кўрсатади. Унга кўра, таътил жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳатто агар ходима касаллик варақасини туғруққача 70 календарь кундан кам қолганда олиб келса ҳам, иш берувчи ходимга туғруққача таътилни (70 кун) ва туғруқдан кейинги таътилни (56 кун*) жамлаб ҳисоблаган ҳолда (126 кун**) тўлиқ ҳажмда бериши шарт;
  • ходимага тўлиқ ҳажмда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ва ушбу даврда ишлагани учун иш ҳақи тўланг.

­­­­­­­­­­­­­­­* Туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70 кун.

** Олдинги изоҳни ҳисобга олган ҳолда – 140 кун.

Вазият
Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан муддатидан олдин чиқиши мумкинми

Ходима ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида декретга кетди, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун унга тўлиқ ҳақ тўланди. Бола туғилгандан кейин аёл, касаллик таътили тугашини кутмасдан, ишга чиқишга қарор қилди: болага қарайдиган одам бор, унга эса пул керак. Иш берувчи эътироз билдирмади ва уни ишга қўйди. Бу қонунийми? Тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини нима қилиш керак ва ташкилот ушбу давр учун қўшимча иш ҳақи ҳисоблаши керакми?

Иш берувчи ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунга қадар ходимани ишга қўйишга ҳақли эмас.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асосида берилади. Ушбу ҳужжат – ходимни ишдан озод қилиш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун асос бўладиган, ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжатдир (14.11.2024 йилдаги ВМҚ-314-сон қарорга 1-Илованинг 2-банди 3-хатбошиси).

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан 126 календарь кунига расмийлаштирилади: туғруққача 70 кун ва туғруқдан кейин 56 (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – 70) кун.

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан илгари туғиш ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси туғруқ муассасаси томонидан бола туғилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларга берилади:

– бола тирик туғилганда – 126 календарь кунга;

– бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда – 70 календарь кунга.

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда, туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ 126 календарь кунига берилади.

Кўрилаётган вазиятда ходима декретга ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин кетган – демак, у тўлиқ 126 кунга ишдан озод этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ягона тиббий ахборот тизимида расмийлаштирилади ва реал вақт режимида ЯИДХПга узатилади.

Аёл касаллик таътилидан ўзбошимчалик билан чиқа олмайди. Юридик маънода у бу даврда расман меҳнатга лаёқатсиз деб топилган. Касаллик варақаси ходим соғлиғи ҳолатига кўра, мазкур ҳолатда – яқинда туққанлиги сабабли, вақтинча ишлай олмаслигини тасдиқлайди.

Эътибор беринг
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини ходиманинг хоҳишига кўра ҳам, иш берувчи билан келишилган ҳолда ҳам тўхтатиш мумкин эмас. Шунингдек ҳар йилги меҳнат таътилида йўл қўйилгани каби, ходимани унинг розилиги билан бу таътилдан чақириб олиш мумкин эмас. 

Касаллик варақаси очиқ бўлган вақтда иш берувчи ходимани ишга қўйишга ҳақли эмас. Бу даврда ишга чиқиш меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва МЖтК 49-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, туғишдан кейин эрта ишга чиқиш ходиманинг ўзининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз
Болани парваришлаш таътили ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси тугаганидан кейин ходиманинг хоҳишига кўра тақдим этилади. Ушбу таътилдан фойдаланиш ёки фойдаланмасликни аёлнинг ўзи ҳал қилади. Агар фойдаланса, уни исталган вақтда тўхтатиши мумкин. Масалан, болани бувиси ёки энагаси парвариш қилаётган бўлса, ёки бола сунъий озиқлантиришда бўлса, она муддатидан олдин ишга чиқишга ҳақли. Болани парваришлаш таътилини қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил тавсияномада билиб олинг. 

Агар ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугашидан олдин ишга чиқмоқчи бўлса, уни ишга қўйиш мумкин эмас. Иш берувчи касаллик варақаси ҳали очиқлиги, демак бу даврда ишлаш тақиқланганлигини – бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланишини тушунтириши керак.

Бироқ агар ходима ўз вазифаларини бажаришга киришган бўлса ва иш берувчи касаллик таътили тугашидан олдин бажарилган иш учун ҳақ тўлаган бўлса, у аслида икки баравар кўп ҳақ олган:

  • меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида таътилнинг бутун даври учун бир йўла тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини;
  • меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжудлигига қарамай, ҳақиқатда ишланган вақт учун иш ҳақини.

Бундай ҳолда иш берувчи:

  • Қоидабузарликни қайд этиши, ходиманинг касаллик таътили даврида ишга чиққанлик факти тўғрисида далолатнома расмийлаштириши керак.
  • Қоидабузарликни бартараф этиши, касаллик варақаси ёпилмагунга қадар, аёлни ишга қўймаган ҳолда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили режимига риоя қилинишини таъминлаши лозим.
  • Тўловларни ушлаб қолмаслиги керак. Иш ҳақи ёки нафақани қайтаришни талаб қилиш мумкин эмас – бу қонунни бузиш бўлади.
  • Тушунтириш ишларини олиб бориши керак. Бўлинмалар ва кадрлар хизмати раҳбарларига ходимни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида ишга қўйиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтиши лозим.
Муҳим
Ходимадан амалга оширилган ортиқча тўловни ушлаб қолиш мумкин эмас. Ходимнинг иш ҳақидан маблағларни қандай ва қай ҳолларда ушлаб қолиш ҳақида батафсил тавсияномада билиб олинг

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш учун қандай ҳужжатлар керак

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш учун ходимадан қуйидагиларни сўранг:

  1. «ЯММТ» тизимидан касаллик варақасини олинг. У ҳомиладорликнинг 30 ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиниканинг акушер-гинеколог ёки умумий амалиёт шифокори томонидан расмилаштирилиб берилади ва ундан сўнг у «ЯММТ» тизимида пайдо бўлади. Касаллик варақасини қандай олишини батафсил бу ерда билиб олинг. 
  2. Таътилни тақдим этиш учун ҳомиладор аёлнинг аризаси.
Вазият
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини касаллик варақасисиз тақдим этиш имконияти

Ш. Ибрагимова ҳомиладорликнинг охирги муддатларида унга ҳомиладорлик ва туғиш таътилини бериш тўғрисида ариза ёзди. У поликлиникадаги гинеколог шифокор унинг қўшниси ва у билан муносабатлари ёмонлиги сабабдан касаллик варақасини олиш учун унга мурожаат қилолмаслигига асосланиб, касаллик варақасини тақдим этмади. Мазкур ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш мумкинми?

Йўқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш ва тегишли нафақани тўлаш мумкин эмас, чунки таътилни тақдим этиш ва шунга мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш учун асос бўлиб касаллик варақаси ҳисобланади,  Бироқ иш берувчи ходиманинг ҳомилдаорлик ва туғиш бўйича касаллик варақаси расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигини ўзи мустақил текшириши мумкин. Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича маълумотлар «Электрон ҳукумат» орқали «ЯММТ»да бирлаштирилади. Бундай касаллик варақасининг базада мавжудлиги иш берувчига ходимага ҳомиладорлик ва туғиш таътили ва нафақасини расмийлаштириш ва уни ишга қўймаслик ҳуқуқини беради.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай расмийлаштирилади

Ходим аёлни ҳомиладорлик ва туғиш таътилига юбориш учун:

  1. «ЯММТ» тизимидан касаллик варақасини олинг.
  2. Ходимадан ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш тўғрисида ариза олинг ва унга касаллик варақасини илова қилинг.
  3. Касаллик варақасидаги саналарга аниқ мувофиқ ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
  4. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим этишни «ЯММТ»да рўйхатдан ўтказинг ва худди шундай маълумотларни Т-2га киритинг.
  5. Ходимани буйруқ билан қўл қўйдириб таништиринг.
  6. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинланг ва тўлиқ тўланг. Нафақа тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки локал ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса – меҳнат шартномасида белгиланади, бироқ улар меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилган кундан бошлаб 16 календарь кундан ошмаслиги керак,.

Аёл таътилда бўлган вақтда бошқа ходимни ишга қандай олиш керак

Аёл ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақтга бошқа ходимни ишга олиш мумкин. Бунинг учун у билан ходима таътилдан чиқадиган вақтга қадар муддатли меҳнат шартномасини тузинг ва тегишли буйруқ чиқаринг, .

Вазият
Агар аёл яна ҳомиладор бўлса, такрор нафақа тўлаш керакми

Ходима болани парваришлаш таътили вақтида яна ҳомиладор бўлди. Унга ҳомиладорлк ва туғиш нафақасини такрор тўлаш керакми?

Ҳа, аёл болани парваришлаш таътилида бўлган вақтда яна ҳомиладор бўлса, иш берувчи унга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаши шарт . Ушбу нафақани ариза ва касаллик варақаси асосида тўланг.

Эслатиб ўтамиз
Агар бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътили вақтида она иккинчи болага ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда ушбу давр учун иккита нафақадан бирини – ёки ҳомиладорлик ва туғиш, ёки болани парваришлаш нафақасини тўланг, онанинг танловига кўра.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай миқдорда тўланади

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг миқдори ишга қабул қилинган кундан ёки 12 ойдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолияти тикланган кундан бошлаб ҳақиқатда ишланган вақтига боғлиқ.

Нафақани қуйидаги миқдорларда тўланг:

  • Ишга олинган кундан бошлаб 12 ойдан кам ишлаганларга – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоиз миқдорида.
  • Ишга олинган кундан бошлаб 12 ойдан ортиқ ишлаганларга – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоиз миқдорида;

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш, мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар учун мажбурийдир,

Аёлга қонунчиликда белгиланган, аммо ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланган ҳолда, туғруққача давомийлиги 70 календарь кун ва туғруқдан кейин давомийлиги 56 (туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда 70) календарь кундан иборат ҳомиладорлик ва туғиш таътили тақдим этилади, .

2022 йил 1 сентябрдан, :

  • бюджет ташкилотларидан ташқари, барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун нафақа белгиланган санадаги минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади;
  • юридик шахсларнинг ушбу ходимлар олдидаги мажбуриятлари Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади.
Эътибор беринг
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида тўланади. Нафақанинг қолган қисмини ташкилот тўлайди.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади,

Нафақани тайинлаш ва тўлаш учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиб хизмат қилади. Уни ходимнинг яшаш жойи бўйича оилавий поликлиника очади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимига киритади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва қабул қилинади.  

Нафақа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида, иш стажи тўғрисидаги маълумотлар эса «ЯММТ» ИДАКда акс эттирилган аёлларга тайинланади ва тўғридан-тўғри аёлнинг банк ҳисоб варағига (пластик картасига) ўтказилади ёки яшаш жойи бўйича Халқ банкининг бўлими орқали нақд пулда тўланади.

Иш берувчи нафақани тайинлаш ва тўлаш тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети ва «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК орқали хабардор қилинади.

Эътибор беринг
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мажбуриятидан бўйин товлаш учун БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган, .
Вазият
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини учинчи бола учун тўлаш
МЧЖ ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилига учинчи бор чиқмоқда. Ҳар сафар касаллик варақасини тақдим этади. Ташкилот иккита касаллик варақасига, ҳар бири учун 126 календарь кундан, ҳақ тўлади. Ташкилот учта вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг ҳаммаси учун ҳақ тўлашга мажбурми?

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилларининг сони ва нафақаларни тўлаш бўйича қонунчиликда чеклашлар йўқ. Бироқ агар навбатдаги ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олиш вақтида ходима бола 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақасини олаётган бўлса, у танловига кўра нафақанинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга .

Аммо бу ҳолатда ходимга катта болани парваришлаш таътилини тўхтатинг ва ҳомиладорлик ва туғиш бўйича 126 кунлик янги таътилни расмийлаштиринг

Вазият
Нафақани ҳисоблашда хатолик юз берди

Ташкилотда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблашда ходимларга нафақанинг бир қисми, нафақа тайинлаш санасида белгиланган минимал истеъмол харажатлари (МИТ) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланишини унутишган ва нафақани тўлиқ миқдорда ҳисоблаб чиқаришган ва тўлашган. Нима қилиш керак?

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун қуйидаги вариантлар мавжуд:

  1. Ходимнинг аҳволини яхшилаш мақсадида иш берувчи ходимга ортиқча тўланган нафақа суммасини қолдириши мумкин, лекин уни ЖШОДС ушлаб қолинган ҳолда қўшимча даромад деб ҳисоблаши мумкин. Ортиқча тўланганлиги факти тўғрисида буйруқ чиқариш ва ходимга ортиқча тўланган суммани қолдириш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз.
  2. Юзага келган вазиятда ходим билан суҳбат қуринг, унга ортиқча тўланган суммани ташкилот кассасига белгиланган тартибда қайтариш тўғрисида ихтиёрий қарор қабул қилиши учун йўл қўйилган хато ҳақида тушунтиринг.
  3. Нафақанинг ортиқча тўланган суммасини ҳисоб-китоб (арифметик) хатоси туфайли ходимдан кейинчалик тўлашда,  бўйича, ушлаб қолиш мумкин. Шуни эътиборга олиш керакки, ушбу ҳолатда ходимнинг энг яқин тўловлари ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин бўлади – бу 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш нафақаси ёки, агар у кўрсатилган таътилдан фойдаланмасликка, балки ишга чиқишга қарор қилса, иш ҳақидир.

Ортиқча тўланганлиги факти тўғрисида буйруқ чиқариш ва ортиқча тўланган суммани кейинги тўловлардан ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз.

Эслатиб ўтамиз
Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда ишловчи аёлларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, шунингдек янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васийлик қилган ходимга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20-сентабрдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 515-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Иш берувчиларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланган нафақа миқдорига мутаносиб равишда камайтирилади, .

Бундай хатоларга йўл қўймаслик учун нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини синчковлик билан ўрганишни тавсия қиламиз, . Нафақа тайинлаш тўғрисидаги баённомани расмийлаштиришда («нафақа ҳисоблашда унутмаслик учун»), агар ходим унинг давлатга тегишли қисмига эга бўлса, нафақа тайинлаш бўйича комиссияга Изоҳда қуйидагиларни кўрсатишни тавсия қиламиз:

«Изоҳ: Ходима охирги 6 ой учун узлуксиз меҳнат стажига эга бўлса (меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва «ЯММТ»да рўйхатдан ўтганлиги билан тасдиқланган) – нафақанинг бир қисми, энг кам истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдори Ижтимоий суғурта жамғармаси, 20.09.2022 йилдаги 515-сон ВМҚ – 2024 йил 6 май ҳолатига кўра тўланади: 648 000 сўм х 4 = 259 2 000 сўм. Ҳисоб-китоб 31.05.2024 йилдаги 314-сон ВМҚга мувофиқ амалга оширилди»

Нафақани тўлаш муддатлари қандай

Нафақа тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки локал ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади, бироқ улар меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилган кундан бошлаб ўн олти календарь кундан ошмаслиги керак (қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимлар тоифаси бундан мустасно), .

Ҳомиладорлик ва ва туғиш нафақаси,туғруққача амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, таътилнинг бутун даври учун бир йўла, янги туғилган болани фарзандликка олган (қиз қилиб олган) ёки унга васийлик қилган ходимга нафақа эса, таътилнинг бутун даври учун, амалда фоцдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўланади, .

Эътибор беринг
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини қисмларга бўлиб тўлаш мумкин эмас, чунки таътил жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади ва аёлга тўлиқ тақдим этилади.
Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал