Иш ҳақи сақланмайдиган таътил кимларга ва қандай берилади

01.04.2025
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири

Тавсияномада:

– иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг хусусиятлари;

– иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигининг энг кўп муддатини аниқлаш;

– иш берувчининг ходимларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериш мажбурияти;

– иш ҳақи сақланмайдиган таътилни иш стажида қўшиб ҳисоблаш.

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг қандай хусусиятлари бор

Ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган вақтда унинг иш ҳақи сақланмайди, лекин иш жойи, лавозими сақланиб қолади. Иш берувчи бу даврда ўз ташаббусига кўра у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.

Бу қоидадан истисно – меҳнат шартномасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиш:

  • муассислар, иштирокчилар ёки юридик шахс органининг қарори билан ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши муносабати билан;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилиши муносабати билан.
Эътибор беринг
Тўғри номи – «Иш ҳақи сақланмайдиган таътил». Ҳамда: «Иш ҳақи сақланмайдиган таътил» деб ёзиш лозим. Расмий ҳужжатларда «Ўз ҳисобидан таътил» ёки «Таъминотсиз таътил» деб ёзиш нотўғри.

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни, агар иш берувчи қарши бўлмаса, исталган ходимга унинг хоҳишига кўра бериш мумкин. Яъни таътилдан фойдаланиш масаласи меҳнат шартномаси...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro