Таътил пули қандай ҳисобланади

21.05.2025

Тавсияда:

– ҳисоб-китоб даврида барча ойларда тўлиқ ишлаб берилганда таътил пули ҳисоб-китоби

  • ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасини аниқлаш;
  • таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;

– ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар бўлганда таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш;
– тарифлар (маошлар) ўзгарганда таътил пулини қайта ҳисоб-китоб қилиш.

Эътибор беринг

Тавсияга 13.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1030-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Қонун 2025 йил 14 февралдан кучга кирганлиги сабабли, тавсия шу санадан бошлаб амал қилади.

Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Уни ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.  

Иш вақтининг ойлик меъёрини ишлаб берган ва меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини бажарган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи таътил пулини ҳисоб-китоб қилиш кунидаги МҲЭКМдан кам бўлиши мумкин эмас.

Вазият
Таътил пулларини қачон тўлаш керак

Ходима 18 ноябрдан ҳар йилги меҳнат таътилига чиқмоқчи. Буйруқ имзоланган, аммо бухгалтерия таътил пулларини иш ҳақи билан бирга – 25 ноябрда тўлашни режалаштирмоқда. Ходима уларни олишга улгурмаслигидан ташвишда. Иш берувчи таътил пулларини қандай муддатларда тўлаши шарт ва буни ходим таътилга кетганидан кейин амалга ошириши мумкинми ёки фақат таътилдан олдин тўлаш керакми?

Таътил пуллари таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай тўланиши керак.

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro