Чек-лист: меҳнат таътилини қандай расмийлаштириш керак

11.07.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Меҳнат таътилини бериш тартиб-таомили бир нечта босқичдан иборат.

Фараз қилайлик, муҳандис А. Ашуровга 2025 йил 20 июндан бошлаб таътил расмийлаштириш керак. Бунинг учун кадрлар хизмати қуйидагиларни амалга ошириши зарур:

  • ходимнинг меҳнат таътили олиш ҳуқуқини текшириш;
  • асосий меҳнат таътилининг давомийлигини аниқлаштириш;
  • ходимнинг қўшимча таътиллар олиш ҳуқуқини текшириш;
  • таътиллар жадвали билан солиштиришни амалга ошириш;
  • ходимни бўлажак таътил ҳақида хабардор қилиш;
  • буйруқни тайёрлаш ва таътил пулини тўлаш учун уни бухгалтерияга бериш;
  • ходимнинг Т-2 шаклидаги шахсий варақасига меҳнат таътили ҳақида ёзув киритиш;
  • ходимнинг таътилдан чиқишини назорат қилиш.

Ҳар бир босқичга батафсил тўхталиб ўтамиз.

1-босқич. Таътил олиш ҳуқуқини текшириш

Ҳаракат: А. Ашуров қайси иш йили учун – биринчи ёки кейинги иш йиллари учун берилаётганлигига қараб, ҳар йилги меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга эканлигига ишонч ҳосил қилиш. Бу ҳақда «Меҳнат таътилига бўлган ҳуқуқ қачон пайдо бўлади» тавсиясида батафсил ёзганмиз.

Ҳужжатлар:

– ишга қабул қилинган сана;
– бошқа ишга ўтказиш;
– фойдаланилган меҳнат таътиллари (уларнинг қолдиқлари);
– меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига киритилмайдиган иш даврлари (масалан, иш ҳақи сақланмайдиган 14 кундан ортиқ таътил );

  • меҳнат шартномаси – ишни бошлаш санаси ҳақида ахборотни ўз ичига олади. Шунингдек, меҳнат шартномасида ходимнинг биринчи иш йили учун 6 ой ишламасидан илгари таътил олиш ҳуқуқи ҳақида шарт мавжуд бўлиши мумкин
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro