ХАЛИКК ўрнига янги машғулотлар классификатори кучга киради

preview

2025 йил 18 августдан Машғулотларнинг миллий классификатори - амалдаги Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2024) ўрнини босувчи кадрлар ишидаги янги мажбурий стандарт кучга киради. Кадрлар бўйича мутахассис Машғулотларнинг миллий классификатори-2025 ҳақида ҳозирнинг ўзида нималарни билиши муҳимлиги ҳақида нашрда ўқинг.

 

ММК-2025 нима

Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) Ўзбекистонда касбий фаолият турлари тизимли равишда тартибга солинган ҳужжатдир. Унинг ёрдамида у ёки бу иш қайси касбга тааллуқлилигини аниқ белгилаш мумкин бўлади. Шунингдек, ММК касбларни гуруҳларга бирлаштиради. Бундай ёндашув бандлик, таълим, ижтимоий ҳимоя ва малакани баҳолаш соҳаларидаги маълумотларни ташкил этиш учун муҳимдир. Ҳужжат Халқаро стандарт классификатори (ISCO-2008) асосида ишлаб чиқилган.

 

Кадрлар бўйича мутахассис ишда нималарни эътиборга олиши муҳим

ММК-2025 ХАЛИКК-2024 ўрнига қабул қилинади Ушбу ўзгаришлар 2025 йил 18 августдан кучга киради ва ушбу вақтдан айнан ММК-2025дан фойдаланиш талаб қилинади. Машғулотларнинг миллий классификатори қуйидагилар учун ягона асосни яратади:

  • меҳнат бозорини таҳлил қилиш;
  • бандликни режалаштириш;
  • таълим стандартларини ишлаб чиқиш;
  • қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;

Шу пайтгача мамлакатда халқаро ISCO тизимига нисбатан эскирган ёки қамрови чекланган классификаторлардан фойдаланилган. ММК-2025 ушбу орқада қолишни бартараф этади ва кадрлар амалиётини жаҳон стандартларига яқинлаштиради.

Kadrovik PRO экспертлари ҳозироқ ММК-2025 билан танишиш ва янги стандартларга ўтишга тайёргарликни бошлашни тавсия қилади. ММК-2025 билан ишлаш бўйича тавсиялар ва батафсил тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун, бизнинг telegram-каналга обуна бўлинг ва эълонларни кузатиб боринг. 

 

Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text209643_halikk_urniga_yangi_mashgulotlar_klassifikatori_kuchga_kiradi