Янгиликлар p
Материал санаси 26.01.2026
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аттестация натижаларига кўра қайси педагоглар иш ҳақининг аҳамиятли даражада ошишига умид қилиши мумкинлигини аниқлади. 2025 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар ўтказилган малакани баҳолаш натижаларига кўра, 4 038 нафар ўқитувчи реестрга киритилди. Ўқитувчилардан кимларга устама тўланиши ва уни қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил kadrovik.uz материалида ўқинг. ... 

Материал санаси 26.01.2026
Ўзбекистонда «Бирга ҳаётни сақлаймиз» миллий қон донорлиги акцияси бошланди, бу нафақат қон топширишда иштирок этиш даражасини оширади, балки кадрлар хизматлари ва иш берувчилар иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Энди ҳар ойда донорлик кунлари ўтказилади, донор ходимларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилади, бу эса кадрлар мутахассислари эътиборини талаб қилади. Донор ходимларга қандай кафолатлар берилиши, қон топшириш кунлари қандай тартибга солиниши, 2026 йилда қандай стандартлар ва технологиялар жорий этилиши ва бу кадрлар бўлими ходимларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида мақолада ўқинг. ... 

Материал санаси 21.01.2026
Касаба уюшмалари Федерацияси 2025 йил учун қонунчиликдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 2026 йил учун Жамоа шартномаси макетини тасдиқланди. Агар компаниянгизда жамоа шартномаси амал қилаётган бўлса ёки уни тузишни режалаштираётган бўлсангиз – ҳужжатнинг долзарблигини текширишнинг айни вақти. Касаба уюшмалари Федерациясининг жамоа шартномаси макети кимлар учун мажбурий, ҳужжатдан қандай фойдаланиш керак ва жамоа шартномаси билан ишлашда кадрлар бўйича мутахассиснинг қандай мажбуриятлари бор – буларнинг барчаси ҳақида материалда ўқинг. ... 

Материал санаси 19.01.2026
2026 йил 1 январдан бошлаб my.mehnat тизимида иккита янги функция пайдо бўлди: фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ижтимоий таътиллардан ташқари бошқа турдаги таътилларни рўйхатдан ўтказиш. Агар илгари тизимда фақат ижтимоий таътиллар қайд этилган бўлса, энди меҳнат таътиллари, иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар ва иш ҳақи қисман сақланадиган таътилларни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак. Мақолада рўйхатдан ўтиш тартибини батафсил кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 12.01.2026
Бандлик вазирлиги 2026 йил учун иш вақтининг ишлаб чиқариш календарини эълон қилди. Унда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун декабрь ойи учун иш вақти ҳисоб-китоби аввал ДМИ telegram-каналида эълон қилинган календардан фарқ қилади. 2026 йил учун иш вақти баланси қандай ўзгарганини kadrovik.uz нашрида кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 07.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда 731 та бахтсиз ҳодиса юз берди ва улар натижасида 212 киши ҳаётдан кўз юмди. Яна 535 нафар ишчи оғир, 26 нафари енгил тан жароҳати олди. Энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасида қайд этилди, иккинчи ўринда енгил саноат, ундан кейин транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳалари. Бу ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари маълум қилди. Компанияда бахтсиз ҳодисалар хавфини қандай камайтириш, уларни қандай рўйхатдан ўтказиш ва агар ҳодиса ходимнинг ўлимига олиб келган бўлса, нима қилиш кераклиги ҳақида нашрда кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 26.12.2025
Янги йил байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари 24 декабрь куни тасдиқланди. Бу кунгача кўплаб ходимлар таътилга чиққан бўлиши мумкин. Шу сабабли кадрлар бўлими ходимларини "Қўшимча дам олиш кунлари муносабати билан ходимнинг меҳнат таътилининг давомийлиги узаядими?" деган савол ўйлантиради. Таътил ва таътил тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини қандай ҳисобга олиш ва бу ходимнинг таътилининг давомийлигини узайтириши ёки узайтирмаслигини нашрда кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 26.12.2025
24 декабрь куни Президент томонидан 2026 йилда байрам кунларига қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон имзоланди. Бу сафар ҳужжат билан бир йўла бутун йил га, шу жумладан Мустақиллик куни ва Қурбон ҳайитига қўшимча дам олиш кунлари тасдиқланди. Шунингдек, ҳужжатда 2026 йил декабрь ойидаги дам олиш кунлари ҳақида ҳам маълумот бор. 2026 йилда ходимлар қанча ишлашлари ва дам олишлари ҳақида янада батафсил kadrovik.uz нашрида ўқинг. ... 

Материал санаси 25.12.2025
Президент фармони билан Янги йилни нишонлаш муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Ходимларни «янги йил таътиллари» кутмоқда. Кадрлар бўлими ходимлари учун узоқ дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда декабрь ойининг қолган вазифаларини олдиндан режалаштириш ва барча ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш муҳимдир. Янги йилда фуқаролар неча кун дам олади ва 2025 йил охирига қадар қандай вазифаларни бажариш зарур, kadrovik.uz нашрида ўқинг. ... 

Материал санаси 22.12.2025
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими доирасида ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш тартибига тушунтириш берилди. Ўзгартиришлар 2026 йил 1 январдан кучга киради. Янги тартиб ижтимоий нафақалар тўлашни иш берувчиларнинг тўғридан-тўғри жавобгарлигидан Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига ўтказади. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари бўйича тўловларни тайинлашнинг янги тартиби ҳақида батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 12.12.2025
Нафақат иш берувчилар, балки кадрлар бўлими ходимлари учун ҳам сменалар, таътиллар, хизмат сафарлари ва ҳисобот топшириш муддатларини тўғри режалаштириш учун келгуси йилда иш вақти қандай тақсимланишини олдиндан билиш муҳимдир. Бунда Kadrovik PROдаги 2026 йилга мўлжалланган дастлабки ишлаб чиқариш тақвими ёрдам беради. ... 

Материал санаси 11.12.2025
Президент томонидан «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ЎРҚ-1101-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун нафақа тўлаш тизимини тубдан ўзгартиради. 2026 йил 1 январдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳамда ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчилар эмас, балки Ижтимоий суғурта жамғармаси тўлайди. Янгиликлар ҳақида батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 05.12.2025
ЯММТда қўшимча пуллик хизматлар жорий этилмоқда: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан my.mehnat сайтида тижорат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланди. Бу меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ташкилий тузилмани шакллантириш ва бошқаларга тааллуқлидир. Қарор кучга кирган. Қандай пуллик хизматлар жорий этилаётгани, улар қандай муддатларда кўрсатилиши ва қанча туриши ҳақида батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 21.11.2025
Ҳурматли фойдаланувчилар! Бизда янгилик бор: бугун, 21 ноябрь куни, биз янги офисга кўчиб ўтамиз! ... 

Материал санаси 21.11.2025
Директорни ишдан бўшатишда ташкилот my.mehnat тизимида ўзининг шахсий кабинетига кириш имкониятини йўқотиши мумкин. Бу ҳақида «ЯММТ янгиликлари (новости ЕНСТ)» telegram-каналида хабар берилди. Шунингдек, ЯММТ дирекцияси ташкилот раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилаётган бўлсангиз, кабинетга кириш имкониятини сақлаб қолиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисидаги эслатмани эълон қилди. Бу ҳақида янада батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 13.11.2025
Президент Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 1095-сон Қонунни имзолади. Ўзгартиришлар бир вақтнинг ўзида тўртта асосий қонун ҳужжатларига: МЖТК, Меҳнат кодекси, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ва «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунларга тааллуқли. Ўзгартиришлар ҳақида kadrovik.uz нашрида батафсил ўқинг. ... 

Материал санаси 11.11.2025
Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва Иш берувчилар конфедерацияси 2026-2030 йилларга мўлжалланган янги Бош жамоа келишувини имзолади. Бу шуни англатадики, кадрлар бўйича мутахассислар жамоа шартномалари, ИМТҚ ва бошқа локал ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари керак бўлади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш, иш шароитлари ва ижтимоий кафолатлар бўйича янги йўналишлар билан боғлиқ. Локал ҳужжатларда айнан нимани қайта кўриб чиқиш кераклиги ва энди ҳужжатларни ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 29.10.2025
Мy.mehnat тизимига янги функциялар жорий этилди. Эндиликда платформада электрон меҳнат шартномасини тузиш имконияти мавжуд бўлиб, ходим уни Face-ID ёрдамида имзолаши мумкин. Бу ҳақида «YAMMT yangiliklari» telegram-каналида хабар берилди. ЯММТнинг янги функцияси (my.mehnat) ҳақида батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 30.09.2025
Ягона миллий меҳнат тизимига (my.mehnat.uz) янгиланган авторизация ва кириш жорий этилди. Бу ҳақида «ЯММТ янгиликлари (новости ЕНСТ)» телеграм-каналида хабар берилди. Тизимга кириш осонроқ ва қулайроқ бўлди. Янгиликлар ҳақида янада батафсил нашрда ўқинг. ... 

Материал санаси 12.09.2025
«Биринчи марта ишчиларга расман иш ташлашга рухсат берилди» – ҳозирда бир қатор янгиликлар манбаларида айнан шундай маълумотлар эълон қилинмоқда. Асос сифатида эса ХМТнинг 87- ва 98-сонли Конвенцияларини ратификация қилингани кўрсатилмоқда. Аслида ҳам шундайми? Kadrovik.uz билан биргаликда кўриб чиқамиз>>> ...