Пригодится каждому кадровик в августе:
Январь ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2025 йил учун иш вақти режимига эга ишлаб чиқариш календарини эълон қилди. Мустақиллик байрами арафасида Бандлик вазирлиги байрамни ҳисобга олган ҳолда дам олиш кунлари сонини эслатиб ўтди. Бироқ бу йил иш вақти календарида қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари кўрсатилмаган. Иш ҳафтасининг турини ҳисобга олган ҳолда Мустақиллик кунида ходимлар неча кун дам олишади ва қандай қўшимча дам олиш кунлари белгиланиши мумкин, нашрда ўқинг.
Иш вақтининг ишлаб чиқариш календари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан йил бошидаёқ тасдиқланган. Унда Меҳнат кодекси белгилайдиган барча байрам саналари кўрсатилган. Бандлик вазирлиги ўзининг telegram-каналида Мустақиллик кунида дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ходимлар қанча дам олишини эслатди.
Иш ҳафтасининг тури |
Ишланмайдиган байрам кунини ҳисобга олган ҳолда дам олиш кунлари сони |
5-кунлик иш ҳафтаси |
Кетма-кет уч кун: 30 ва 31 август, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари; 1 сентябрь, душанба – ишланмайдиган байрам куни. |
6-кунлик иш ҳафтаси |
Кетма-кет икки кун: 31 август, якшанба – дам олиш куни; 1 сентябрь, душанба – ишланмайдиган байрам куни. |
Kadrovik.uz тавсия қилади
Аввалги йилларда Бандлик вазирлиги ишлаб чиқариш календарини нафақат МКга мувофиқ расмий байрамлар билан, балки қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунлари билан ҳам тасдиқлаган. 2025 йилда вазият ўзгарди. Биринчи ярим йилликда қўшимча дам олиш кунлари алоҳида қонун ҳужжати билан белгиланди.
Масалан, Қурбон ҳайитини нишонлашда, дастлаб, 27 май куни Мусулмонлар идораси томонидан байрамнинг расмий санаси - 6 июнь деб эълон қилинди. Бунда, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет уч кун дам олган бўларди, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса икки кун дам олиб, орада шанба куни улар учун иш куни бўларди. Кейинроқ, 30 май куни Президент қарори билан қўшимча дам олиш куни – 7 июнь, шанба куни тасдиқланди. Шундай қилиб, узлуксиз дам олиш кунлари сони иш ҳафтасининг ҳар икки тури учун ҳам кетма-кет уч кунни ташкил этди.
Шундан келиб чиқиб, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 30 август, шанба куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланиши эҳтимоли борлигини тахмин қилиш мумкин. Ҳозирча қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилинмаган. Шунинг учун ҳозир айнан Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш календарида МКга мувофиқ белгиланган иш вақти режимига амал қилиш лозим.
Ўқишни тавсия қиламиз
❖
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг telegram-каналга обуна бўлинг.