|
Мезон
|
Стажировка
|
Ишлаб чиқариш таълими
|
|
Мақсади
|
Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва иш жойида қўллаш, аниқ касб, мутахассислик, малака бўйича ишлашга тайёрлаш .
|
Касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни олиш ёки қайта тайёрлаш – «нолдан ўқитиш» ёки иш берувчининг эҳтиёжлари учун қайта ўқитиш .
|
|
Ҳуқуқий шакли
|
Муддатли меҳнат шартномаси, МК барча кафолатлари татбиқ этилади .
|
Ишлаб чиқариш таълими шартномаси, МК кафолатлари татбиқ этилади .
|
|
Кимлар иштирок этиши мумкин
|
Ишга рухсат бериш учун мажбурий шарт сифатида стажировка талаб қилинадиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар, масалан, адвокат стажёри .
|
Ўқитиш ёки қайта тайёрлаш талаб этиладиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар.
|
|
Шартнома тарафлари
|
Иш берувчи – стажёр
|
Иш берувчи – ўқувчи
|
|
Шакли
|
Иш жойида мураббий (стажировка раҳбари) қўл остида .
|
Ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, меҳнат фаолияти билан бирга олиб борилган ҳолда ўтади. Ўқитиш шакли – индивидуал, бригада, курс ва бошқалар .
|
|
Давомийлиги
|
Стажировкани ўташ муддатига .
|
Муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга .
|
|
|
- адвокат стажёри учун 3 ойдан 2 йилгача
.
|
|
|
|
- Нотариал идорадаги стажёрлар учун 1 йил
.
|
|
|
Вақти
|
Стажировканинг давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 36 соат .
|
Ўқиш ва ишнинг умумий давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшга тўлмаган ходимлар учун – 36 соат .
|
|
Ҳужжатлар
|
· Муддатли меҳнат шартномаси · Иш жойида стажировка тўғрисида буйруқ · Стажировка тўғрисида Низом .
|
· Ишлаб чиқариш таълими шартномаси · Ишлаб чиқариш таълимини ўташ тўғрисида буйруқ · Ўқув режаси
|
|
Ўташ давридаги мақом
|
Стажёрга меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади.
|
Ўқувчига меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади .
|
|
Ҳақ тўлаш
|
Тўлиқ ишлаб берилган вақт нормаси учун МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади .
|
МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда (миқдор шартнома билан белгиланади) стипендия тўланади .
|
|
Чеклашлар
|
МКда белгиланган умумий чеклашлар
|
Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш, таълим билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига юбориш тақиқланган .
|
|
Мураббийлик
|
Стажировка раҳбари тайинланади
|
Ишлаб чиқариш таълими раҳбари тайинланади
|
|
Тугагандан сўнг
|
Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин
|
Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин.
Таълимни олиб борган иш берувчига ишга жойлашишда синов муддати белгиланмайди. Мажбуриятлар бажарилмаганда – стипендия ва харажатларни қайтариш .
|
|
Тугатиш
|
Шартнома муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра.
|
Таълим муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра.
|