Пригодится каждому кадровику в декабре:
Дастлабки ишлаб чиқариш календари-2026 Kadrovik PROда мавжуд
Нафақат иш берувчилар, балки кадрлар бўлими ходимлари учун ҳам сменалар, таътиллар, хизмат сафарлари ва ҳисобот топшириш муддатларини тўғри режалаштириш учун келгуси йилда иш вақти қандай тақсимланишини олдиндан билиш муҳимдир. Бунда Kadrovik PROдаги 2026 йилга мўлжалланган дастлабки ишлаб чиқариш тақвими ёрдам беради.
2026 йилда ишланмайдиган байрам кунлари
Календарь Меҳнат кодексида белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари асосида тузилади
:
- 1 январь — Янги йил;
- 8 март — Хотин-қизлар куни;
- 21 март — Наврўз байрами;
- 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
- 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
- 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
- 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
- Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
- Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Тавсия
Дам олиш ва байрам кунларида ходимларни ишга қандай жалб қилиш ҳақида янада батафсил Kadrovik PRO тизими экспертларининг тавсияномасида ўқинг
Эътибор беринг
Kadrovik PROда сиз 2026 йил учун тўлиқ дастлабки ишлаб чиқариш календари билан танишишингиз мумкин. Унда ойлар кесимида иш вақтининг дастлабки ҳисоб-китоблари, шунингдек, эҳтимол кўчиришлар ва қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлашнинг тахминий саналари кўрсатилган.
2026 йилда байрам кунларига тўғри келиши муносабати билан кўчирилган дам олиш кунлари
2026 йилда учта байрам ишланмайдиган дам олиш кунларига тўғри келади: Хотин-қизлар куни; Наврўз байрами; Хотира ва қадрлаш куни. Дам олиш кунлари қандай кўчирилиши ва бу кимларга тааллуқли эканлигини қуйидаги жадвалда батафсил кўриб чиқамиз.
1-жадвал
2026 йилда кўчирилган ишланмайдиган дам олиш кунлари
|
Дам олиш кунига тўғри келадиган байрам |
Қандай кўчирилади |
Кимлар учун кўчирилади |
|
Хотин-қизлар куни |
8 март якшанбадан 9 март душанбага кўчириш |
Барча ходимлар учун |
|
Наврўз байрами |
21 март шанбадан 23 март душанбага кўчириша |
5-кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун |
|
Хотира ва қадрлаш куни |
9 май шанбадан 11 май душанбага кўчириш |
Эътибор беринг
Наврўз байрами ҳамда Хотира ва қадрлаш куни 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун – ишланмайдиган байрам куни. Шанба ушбу ходимлар учун иш куни бўлганлиги сабабли, улар учун дам олиш куни кўчирилмайди.
Ўқишни тавсия қиламиз
Дастлабки ишлаб чиқариш календари-2026 excelда юклаб олиш
2026 йилда қўшимча дам олиш кунлари
Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш календари айни пайтда йўқлиги сабабли, 2026 йилда белгиланиши мумкин бўлган қўшимча кунлар ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Аввалги йиллардаги қўшимча дам олиш кунлари ва иш вақти балансини таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланишини тахмин қилиш мумкин:
2-жадвал
2026 йилда тахминий қўшимча дам олиш кунлари
|
Қандай байрамга қўшимча дам олиш куни белгиланади |
Қўшимча дам олиш куни белгиланадиган иш ҳафтасининг тури |
|
|
5 кунлик иш ҳафтаси учун |
6 кунлик иш ҳафтаси учун |
|
|
Янги йил |
2 январь |
2 ва 3 январь |
|
Наврўз байрамиз |
– |
20 март |
Эътибор беринг
Kadrovik PROда сиз 2026 йил учун тўлиқ дастлабки ишлаб чиқариш календари билан танишишингиз мумкин. Унда ойлар кесимида иш вақтининг дастлабки ҳисоб-китоблари, шунингдек, эҳтимол кўчиришлар ва қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлашнинг тахминий саналари кўрсатилган.
Kadrovik.uz тавсия қилади
Дастлабки ишлаб чиқариш календари-2026 excelда юклаб олиш
2026 йил учун иш вақтининг дастлабки давомийлиги
Бандлик вазирлигининг ишлаб чиқариш календарида одатда қўшимча дам олиш кунлари ва Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлашнинг дастлабки саналари кўрсатилар эди. 2025 йилда календарда бундай кўрсатмалар бўлмади ва қўшимча дам олиш кунлари айнан байрамлар арафасида Президент Фармонлари билан белгиланди. Шу сабабли, 2026 йил учун иш вақтининг давомийлигини МКдаги байрамлар ва аниқ маълум бўлган кўчиришларни инобатга олган ҳолда ҳисоблаш лозим.
3-жадвал
2026 йил учун иш вақти балансининг дастлабки давомийлиги
|
Иш вақти |
||||||||
|
|
I чорак |
II чорак |
1 ярим йиллик |
III чорак |
9 ой |
IV чорак |
2 ярим йиллик |
Йил |
|
5-кунлик (40-соатли) иш ҳафтаси |
471 |
486 |
957 |
511 |
1468 |
510 |
1021 |
1978 |
|
6-кунлик (40-соатли) иш ҳафтаси |
473 |
487 |
960 |
512 |
1472 |
512 |
1024 |
1984 |
|
36-соатли иш ҳафтаси |
424 |
436 |
860 |
461 |
1321 |
461 |
922 |
1782 |
|
Иш кунлари сони |
||||||||
|
5-кунлик иш ҳафтаси |
59 |
61 |
120 |
64 |
184 |
64 |
128 |
248 |
|
6-кунлик иш ҳафтаси |
71 |
73 |
144 |
77 |
221 |
77 |
154 |
298 |
Эслатиб ўтамиз
Бандлик вазирлиги 2026 йил учун ишлаб чиқариш календарини эълон қилгандан сўнг, kadrovik.uz экспертлари батафсил таҳлилни тайрлашади. Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун telegramда бизга обуна бўлинг.
Дастлабки ишлаб чиқариш календари-2026 excelда юклаб олиш