Иш берувчи ходимни 3 ойлик синов муддати билан ишг

preview

Иш берувчи ходимни 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилди. 1 ой ишлагач, ходим бу ҳақида 3 кун олдин огоҳлантириб, ишдан бўшашга қарор қилди. Бироқ иш берувчи ундан 2 ҳафта ишлаб беришини талаб қилди. Ходим синов даврида бўлгани учун бу қарордан норози. Иш берувчи меҳнат муносабатларини олдинроқ бекор қилиши мумкинми?

 

Ҳа, мумкин.

Меҳнат кодексининг 84-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси қуйидаги мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин:

- ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

- ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Дастлабки синовнинг муддати 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Дастлабки синов муддати тугагунча ҳар бир тараф иккинчи тарафни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина бекор қилиши мумкин (Меҳнат кодексининг 87-моддаси биринчи қисми). 3 кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартиришга фақат меҳнат шартномасининг тарафлар ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходимнинг ёзма аризаси асос бўлиб, у унинг меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги хоҳиш-истагини намоён этиши лозим. Бунда ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишига туртки бўлган сабаблар аҳамиятга эга эмас. Синов муддати давомида ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги қонунга ёки тарафлар келишувига кўра белгиланган огоҳлантириш муддати тугагач, ходим ишга чиқмаслик ҳуқуқига эга. Бунда иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни кечиктиришга йўл қўйилмайди (Олий суд Пленумининг 1998-йил 17-апрелдаги 12-сон "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида"ги Қарорининг 10, 11-бандлари).

Шу тариқа, агар меҳнат муносабатлари дастлабки синов даврида тугатилганда иш берувчи 2 ҳафта ишлаб беришни сўраса, бу ходимнинг меҳнат ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланди.

Текширувлар чоғида бундай ҳолатлар аниқланганда иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Дастлабки синов даврига оид маълумотлар базаси Дастлабки синов даврига оид маълумотлар базаси Дастлабки синов даврига оид маълумотлар базаси /ru/publish/doc/text176339_ish_beruvchi_hodimni_3_oylik_sinov_muddati_bilan_ishg