Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ногирон ходимга таътил бериш
Ташкилотда ишловчи II гуруҳ ногирони ўзининг навбатдаги таътилидан фойдаланиб бўлган. Энди у директор номига иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза ёзди. Мазкур ходим бажариши зарур бўлган иш ҳажми тўпланиб қолгани, бундан компаниянинг манфаатларига зарар етишини ҳисобга олиб раҳбарият бунга эътироз билдирмоқда.
Бу вазиятда иш берувчи таътил олиш учун берилган аризани қаноатлантиришни рад этишга ҳақлими?
Йўқ, агар аризада 14 кундан ортиқ бўлмаган иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш сўралаётган бўлса, рад этишга ҳақли эмас.
Меҳнат кодексининг 150-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошига мувофиқ иш берувчи II гуруҳ ногирони бўлган ходимнинг ёзма аризасига асосан унга ҳар йили 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил беришга мажбур.
Агар ходим 14 кундан кўпроқ сўраса, у ҳолда таътил бериш тўғрисидаги буйруқда 14 кун кўрсатилади. Қолган қисмини беришни иш берувчи рад этишга ҳақли.