Пригодится каждому кадровику в декабре:
Бош бухгалтер меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритиши мумкинми
«Корхонада кадрлар бўйича инспектор лавозими бўш, аммо унинг вазифаларини бош бухгалтер бажаради. У меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритишга ҳақлими? Уларни тўлдиришга кимнинг ҳаққи бор?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Агар ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритиш ваколати корхонанинг буйруғи билан бош бухгалтерга топширилмаган бўлса, у бунга ҳақли эмас.
Одатда, меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича ишларни ташкил этиш (уларни сақлаш, ҳисобга олиш ва бериш) учун жавобгарлик иш берувчига юклатилади. Бироқ, уларга ёзувлар киритиш (меҳнат дафтарчаларини юритиш) учун жавобгарликни иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан тайинланган махсус ваколатли шахс ўз зиммасига олади.
Агар иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан меҳнат дафтарчаларини юритиш учун масъул ходим тайинланмаган бўлса ва бу уларни юритиш, сотиб олиш, ҳисобга олиш ва фойдаланиш тартиби бузилишига олиб келган бўлса, иш берувчининг мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 49-моддасига биноан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Нима қилиш керак
Кўриб чиқилаётган вазиятда иш берувчининг бош бухгалтерга (ёки корхонанинг бошқа ходимига) меҳнат дафтарчаларини юритиш бўйича ваколат бериш тўғрисида буйруқ чиқариши мақсадга мувофиқ саналади .