Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходимага туғиш таътилидан сўнг фойдаланилмаган меҳнат таътилига ҳақ тўлаш
«Корхона ходимаси 01.03.2022 йилдан ишга қабул қилинди ва 07.07.2023 йилгача ишлади. Ходимага 07.10.2023 йилдан 09.11.2023 йилгача ҳомиладорлик ва туғиш таътили тақдим қилинган. Ходима ҳомиладорлик ва туғруқ таътили тугаши билан меҳнат муносабатларини давом эттирмаслик истагини билдирди ва 2023 йил 9 ноябрда ўз хоҳишига кўра меҳнат муносабатларини тугатиш тўғрисида ариза берди. Иш даврида ходимага меҳнат таътили берилмаган.
Ишга қабул қилишда ходимага меҳнат шартномаси билан 28 календарь кунга тўғри келадиган 24 иш кунидан иборат таътил белгиланган. 2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилнинг умумий миқдори қайта кўриб чиқилмаган, у автоматик равишда календарь кунларида ҳисоблана бошланган.
Ходимага фойдаланилмаган таътилнинг неча куни учун компенсация тўланиши керак?»
Кadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС фойдаланилмаган таътил кунларини қандай ҳисоблашни кўрсатди ва ушбу вазият бўйича бошқа саволларга изоҳ берди.
– Ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даври навбатдаги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилади ёки ишдан бўшатилаётганда фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация олиш имконини беради .
Ходимага ишга қабул қилинган санадан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг охиригача, яъни 01.03.2022 йилдан 09.11.2023 йилгача (ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг тугаш санаси) бўлган давр учун фойдаланилмаган таътил кунлари учун пулли компенсация тўлаб берилиши керак. Ушбу муддат 20 ой ва 9 кун, яхлитлаш билан – 20 ойни ташкил қилади .
Ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоб-китоб қилиниб, ходимага тўлиқ 20 ой учун пулли компенсация тўланиши керак .
Фойдаланилмаган таътил кунлари сонини ҳисоблаймиз:
28 календарь кун (таътилнинг тўлиқ миқдори): 12 (йилдаги ойлар сони) х 20 (тўлиқ иш ойлари сони) = 46,6 календарь кун, яхлитланганда – 47 .
Шундай қилиб, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимага 47 календарь кун учун пулли компенсация тўланиши керак.
Ҳисоб-китоб ходима олишга ҳақли бўлган қўшимча ва узайтирилган таътилга чиқиш ҳуқуқини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилди (МКнинг 218, 219, 220, 481, 483-моддалари бўйича). Агар ходима кўрсатилган турдаги таътилларни олиш ҳуқуқига эга бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда йиллик асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътил билан қўшимча таътиллар жамланади . Бундай ҳолда ишдан бўшатилаётганда фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоб-китоб қилишдан ҳосил бўлган календарь кунлар суммасидан келиб чиқиб амалга оширилиши керак.
Фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация миқдори МКнинг 257-моддасида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади.
Саволда тасвирланган вазиятдан келиб чиқиб қуйидаги саволлар туғилади.
1. Бу вазиятда иш берувчининг ходимани «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшатишга мажбурлаш ҳолати борми? Ахир, бундай вазиятда ходимнинг «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаши фойдасиз.
2. Ходима ишдан бўшаш тўғрисида қарор қабул қилаётганда ўз ҳуқуқларини билганмиди:
- Бола уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун ходиманинг иш ўрни ва эгаллаб турган лавозими сақланади ;
- Бюджетдан ташқари соҳада ишловчилар учун бола икки ёшга тўлгунга қадар тўланадиган бола парваришлаш нафақаси ;
- шунингдек, ушбу таътиллар меҳнат стажига қўшилади, аммо умумий ҳисобда камида 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича ҳам қўшиб ҳисобланади .
Келгусида меҳнат низоларига йўл қўймаслик учун ходимларга турли вазиятларда ўз ҳуқуқларини, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш таътили, бола парваришлаш таътилига бўлган ҳуқуқларни ва бундан келиб чиқадиган имтиёзлар ва афзалликларни тушунтиришни тавсия қиламиз .