Ишдан бўшатаётганда таътил кунлари компенсациясини қандай ҳисоблаш керак

preview
Эътибор беринг

Мақолада таътил даврига оид мисолга тузатиш киритилган: 

«Айтайлик, ходим 01.10.2020 йилдан ишдан бўшаш санаси – 2023 йил 31 майгача таътилдан фойдаланмаган.

  • У 01.10.2020 йилдан 30.09.2021 йилгача бўлган иш йили учун компенсация олишга ҳақли  15 иш куни учун;
  • 01.10.2021 йилдан 30.09.2022 йилгача бўлган иш йили учун  – 15 иш куни учун».

«Ходим 2 йилдан бери таътилга чиқмаган. Ишдан бўшатаётганда компенсация неча кун ҳисобидан ҳисобланиши керак – 15 ёки 21?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Эътибор беринг
Ҳеч бир муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Ушбу масала бўйича расмий тушунтириш йўқлиги, Меҳнат кодексининг 234-моддаси эса унга аниқ жавоб бермаганлиги сабабли, ишдан бўшатилаётганда фойдаланилмаган меҳнат таътилларига белгиланган  компенсация учун  таътил давомийлигини ҳисоблашга доир тавсияларга амал қилишни таклиф қиламиз:

Янги МК кучга киргунга қадар иш даврларини (30.04.2023 йилгача) эски МК бўйича – ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда йиллик 15 иш кунидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинг. 30.04.2023 йилдаги иш давридан то ишдан бўшаш санасигача – амалдаги кодекс бўйича – бир йил учун 21 календарь кун ҳисобидан.

Мисол келтирамиз. Айтайлик, ходим 01.10.2020 йилдан ишдан бўшаётган санасигача – 2023 йил 31 майгача таътилдан фойдаланмаган. У компенсация олишга ҳақли:

  • 01.10.2020 йилдан 31.09.2021 йилгача бўлган иш йили учун – 15 иш куни учун;
  • 01.10.2021 йилдан 31.09.2022 йилгача бўлган иш йили учун – 15 иш куни учун.

01.10.2022 йилдан 31.05.2023 йилгача бўлган иш даврини эса икки қисмга бўлиш зарур:

  • 01.10.2022 йилдан 29.04.2023 йилгача – 15 : 12 х 7 = 8.75 иш куни (яхлитланганда – 9 иш куни);
  • 30.04.2023 йилдан 31.05.2023 йилгача – 21 : 12 х 1 = 1,75 календарь кун (яхлитланганда – 2 календарь кун).

Энди пулли компенсацияга тўғри келадиган ушбу кунларни тўғри жамлаш керак. Бунинг учун барча кунларни ягона ўлчов бирлигига (календарь кунларига) келтирамиз.

39 иш куни (39 : 6 х 7) 45,5 календарь кунга мос келади (яхлитланганда – 46 календарь кунга).

Кейин  барча даврлар учун календарь кунларни (46 + 2 = 48) жамлаймиз ва ишдан бўшаётган ходимга пулли компенсация тўланиши керак бўлган календарь кунларнинг керакли сонини оламиз.

 

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text191107_ishdan_bushataetganda_tatil_kunlari_kompensaciyasini_qanday_hisoblash_kerak