ЯММТда тугатилган фирма ходимини ишдан бўшатиш расмийлаштирилмаган бўлса

preview

«Биз компанияни тугатдик, аммо ЯММТда ходимлардан бирининг ишдан бўшатилишини расмийлаштиришни унутдик. Тугатилган компаниянинг ЭРИ калити йўқ.

Нима қилиш мумкин?»

Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова изоҳлади:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Ташкилот тугатилганда ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчасига ҳам ўз вақтида ўзгартиришлар киритилиши керак. Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши my.mehnat.uz сайтида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Агар ташкилотнинг (юридик шахснинг) ЭРИ калити бўлмаса, ЯММТ тизимига раҳбарнинг (ўринбосар, бухгалтер, ЯММТ билан ишлаш бўйича бошқа масъул ходимнинг) шахсий ЭРИ калити орқали кириш мумкин.

Сайтга ташкилотнинг ЭРИ калити илгари берилган жисмоний шахснинг ЭРИ калити орқали кириш керак.

Масалан, кадрлар бўйича инспектор раҳбар номига олинган ташкилот калити ёрдамида my.mehnat.uz сайтида иш олиб борган. Демак, агар ташкилотда ушбу калит бўлмаса, кадрлар бўйича инспектор сайтга раҳбарнинг шахсий ЭРИ калити ёрдамида кириши керак.

Агар кадрлар бўйича инспектор сайтда бош бухгалтер номига олинган ташкилотнинг калити билан ишлаган бўлса, бу ҳолда, тегишинча, бош бухгалтернинг шахсий ЭРИ калити керак бўлади.

 

Ташкилотнинг ЭРИ калитисиз ходимни ЯММТда ишдан бўшатиш алгоритми

 Кириш ташкилот кабинети орқали амалга оширилади.

 

 

Кейин масъул ходимнинг ЭРИ калити танланади (олинган ЭРИ калити dskeys папкасида C дискида олдиндан сақланиши керак).

 

 

Илгари кириш ушбу шахс номига берилган калит орқали амалга оширилганлиги сабабли калитни танлагандан кейин ташкилот номи акс эттирилади.

 

 

Ходимлар билан меҳнат шартномаларини бекор қилишни киритишингиз ва рўйхатдан ўтказишингиз керак.

Агар масъул ходимнинг ЭРИ калити билан тизимга кира олмасангиз, техник ёрдам хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз: (71) 200-70-30.

 

Эслатиб ўтамиз

05.12.2019 йилдаги 971-сонли ВМҚга мувофиқ меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ходимларнинг электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик иш берувчиларга юклатилган.

ВМҚ талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунда назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар .

 

 

 

 

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /ru/publish/doc/text194451_yammtda_tugatilgan_firma_hodimini_ishdan_bushatish_rasmiylashtirilmagan_bulsa