Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ташкилот буйруғида ходимга таътил бериладиган даврни қандай кўрсатиш керак
«Агар таътил иш йили тугашидан олдин тақдим қилинса, буйруқда қайси муддат кўрсатилади: йиллик (ҳақиқатда ишга қабул қилинган кундан бошлаб) ёки таътилдан фойдаланиш бошланган санаданми?
Мисол учун, ходим 13.02.2023 йилда ишга қабул қилинган, таътилнинг бир қисми, 14 календарь кунни эса 2024 йилнинг 14 январидан 17 январигача олади. Таътил тақдим қилинаётган давр 13.02.2023–12.02.2024 йил ёки 13.02.2023–13.12.2023 йил (10 ой) бўладими? Бу ҳақда қонунчилик нормаси борми?»
Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
– Меҳнат таътилларини тақдим қилишда (расмийлаштиришда) ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб таътил бошлангунга қадар ҳақиқатда ишлаб берилган вақт эмас, балки таътил бериладиган ходимнинг тўлиқ иш йили ҳисобга олинади .
Ҳатто ходимга биринчи иш йили учун тақдим қилинадиган таътил ходимнинг тўлиқ иш йилидан келиб чиқиб ҳисобланади :
ёки
- таътил қисмларга бўлинган тақдирда иш йили – ҳақиқий таътил кунлари учун ҳақ тўланган ҳолда таътилнинг бир қисмидир. Таътилнинг қуйидаги қисмлари худди шу тартибда расмийлаштирилади ва тақдим қилинади.
Истиснолар:
- олти ойдан кам ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра асосий иш бўйича ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда ўриндошлик асосида ишдаги таътил учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади, – таътил тўлиқ иш йили учун берилади, аммо ишлаб берилган вақтига мутаносиб равишда тўланади. Олти ой ва ундан ортиқ ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ўриндошлик асосидаги ишда бериладиган ҳар йилги меҳнат таътилига, шунингдек иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ушбу тоифадаги ходимларнинг меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади .
- Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади .
Таътил ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда берилганда
Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги фақат айрим ҳолларда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланади – агар иш йили давомида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарган бўлса .
Бундай ҳолатларга мисоллар:
- вояга етмаган ходим ўн саккиз ёшга тўлганлиги муносабати билан у асосий узайтирилган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотган;
- ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган ва шу сабабли унда узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи юзага келган;
- ходим иш йилининг бир қисмини оддий меҳнат шароитларида, бошқа қисмини эса унга қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берадиган ноқулай меҳнат шароитларида ишлаган бўлса;
- ходим иш йили давомида бошқа ишга ўтказилган ва бу ишда меҳнат таътилининг ходим унга ўтказилгунига қадар бажарган ишидагига нисбатан бошқача давомийлиги назарда тутилган бўлса ва бошқалар) бўлса, ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш амалга оширилади ва бошқа ҳолатлар.
Ходим 13.02.2023 йилда ишга қабул қилинди. У таътилнинг бир қисми – 14 календарь кунни 2024 йил 4 январдан 17 январгача олади.
Таътилнинг ушбу қисми тақдим қилинадиган давр (иш йили) – 13.02. 2023 йилдан 12.02.2024 йилгача.
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 230-моддаси 1-қисмига мувофиқ йиллик меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Шунинг учун бу вазиятда ходимнинг иш йили тугашидан олдин – 12.02.2024 йилгача – унга таътилнинг қолган қисми ҳам тақдим қилиниши керак.
2024 йил 13 февралдан бошлаб ходим кейинги иш йили учун меҳнат таътилидан фойдаланишга ҳақли – 13.02. 2024 йилдан 12.02.2025 йилгача.
- Янги Меҳнат кодекси бўйича таътиллар ҳақида барчаси: