Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Огоҳ бўлинг: ходимларнинг чарчаши зўриқиб ишлашданми
«Чарчаш» атамаси (burnout) ишдаги узоқ муддатли стресс туфайли келиб чиққан психологик ва ҳиссий чарчоқ ҳолатини англатади. Чарчоқдан азият чекадиган инсонлар ўзини ҳам жисмоний, ҳам руҳан чарчаган, ҳафсаласи пир бўлган ва ҳориган ҳис қилади. Уларнинг ишга бўлган қизиқиши йўқолади, диққатни жамлаш, хотира, қарор қабул қилиш ва мулоқот билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади.
HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА чарчашнинг сабаблари ва оқибатлари ҳамда ишдаги бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳақида сўзлайди:
Чарчашга нима сабаб бўлади
- Мувозанатга келтирилмаган юклама. Ишда мунтазамлиликнинг йўқлиги «кеча» бажарилиши керак бўлган кўплаб топшириқлар, устуворликларнинг тўсатдан ўзгариши, доимий цейтнотга сабаб бўлади.
- Мақсадни ноаниқ белгилаш. «У ерга бор, аммо қаергалигини билмайман, буни қил, нималигини билмайман».
- Натижаларни ноаниқ баҳолаш. Ходимнинг ютуқлари режалаштирилмайди, муҳокама қилинмайди, эътиборга олинмайди, баҳоланмайди.
- Ҳаётий мувозанатнинг бузилиши. Тўлиқ тикланиш ва дам олиш, мазмунли муносабатлар учун вақт етишмайди.
- Қўллаб-қувватлашнинг камлиги. Ходимлар билан алоқа самарали эмас: муаммолар муҳокама қилинмайди, жараёнлар яхшиланмайди, муносабатлар ва ўзаро таъсирлар раҳбар томонидан бошқарилмайди.
- Ноқулай шароитлар. Жадвал, иш жойи, қоидалар ва компания маданияти ходимга тўғри келмайди.
Чарчаш дарҳол содир бўлмайди, у шаклланади, тўпланиб боради. Бу узоқ давом этган стресснинг натижасидир. Ушбу вазиятни ўз вақтида сезиш ҳамда тузатиш учун хавфли жараённинг босқичларини билиш муҳим.
«Ходимларни излаш ва саралаш» курси.
Долзарб мавзуларни танланг ва уларни ўзингизга қулай вақттда ўрганинг.
Курснинг видеомаърузаларидан бирига бепул кириш – «Мотиваторлар ва қадриятлар».
Курс ҳақида кўпроқ билмоқчиман! (Rec: ёзиб олинган курс)
Чарчаш босқичлари
1. Зўр бериб ишлаш. Ходим иш юкламасини қийинчилик билан уддалаётганини ҳис қилади. Вазифалар ва уларни бажариш учун ресурслар (вақт, қўллаб-қувватлаш, маълумот, раҳбарлик) ўртасида номутаносиблик кузатилади. У улгуролмаётгани, ўз ишини етарлича бажармаётгани учун унда айбдорлик ҳисси пайдо бўлади. Ходим буни ишдан ташқари ишлаш, шахсий вақтдан фойдаланиш ва қўшимча ҳаракатлар билан қоплашга интилади.
2. Ишчанлик.Эътирофга сазовор бўлиш истаги ва иш учун жавобгарлик одамни мафтун қилади, у ҳаддан ортиқ ҳаяжонланган ҳолатда бўлади. Бу ҳаддан ташқари мақсадлилик, доимий сафарбарлик ва имконсиз ишларни ҳам амалга ошириш истагида ўзини намоён қилиши мумкин. Натижада душманлик, аччиқланиш, носоғлом рақобат намоён бўлиши мумкин.
3. Ҳолдан тойиш. Салбий ҳис-туйғулар кучаяди, сурункали чарчоқ ишга қизиқишнинг пасайишига олиб келади. Диққатлилик ва самарадорлик пасаяди. Бунга яна соғлик билан боғлиқ муаммолар қўшилади (ёмон уйқу, касалликлар).
4. Кучсизлик. Ушбу босқичда ходим аллақачон жисмоний ва ҳиссий жиҳатдан чарчаган бўлади. Ишдан норозилик ва умумий салбий муносабат охирги нуқтага етади. Ушбу босқичда у ўзини олиб қочишни бошлайди (касаллик таътилига чиқади, иш ҳақи сақланмайдиган таътил олади) ёки ишдан бўшайди.
Турли хил одамлар асаб тизимининг турига ва умумий жисмоний ҳолатига қараб чарчаш босқичларини турлича ўтказишади. Баъзи одамлар зўриқиш босқичидан дарҳол ҳолдан тойиш, силласи қуриш босқичига ўтади, бошқалари эса бир неча йил давомида зўриқиб ишлашда давом этади.
Кўриб турганингиздек, охирги босқич катта хавф билан тўла – одам жуда чарчаганида тикланиш учун жуда кўп вақт талаб қилинади.
Чарчашнинг олдини олиш
Ишда чарчашнинг олдини олиш учун яхши усул – бу қўл остидагиларнинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга оладиган тўғри йўлга қўйилган раҳбарлик бўлади.
Бу раҳбар ходимлар учун психотерапевт бўлиши кераклигини англатмайди. У шунчаки ўзининг бошқарув функцияларини яхши бажариши – аниқ белгиланган мақсадларни қўйиши ва уларни муҳокама қилиши, ишни режалаштириши, жамоада соғлом конструктив муҳитни сақлаши, зарур меҳнат шароитларини таъминлаши, етарли ресурсларни тақдим қилиши, ҳар томонлама пухта ўйланган қарорларни ўз вақтида қабул қилиши керак.
Фикрларни ҳисобга олиш ва муаммоларни биргаликда ҳал қилиш, ходимларнинг ҳиссасини, шунингдек ишнинг фойдалилиги ва мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиш жуда муҳимдир.
Ходимнинг ўзи ҳам ўзининг аҳволи учун жавобгар бўлиши керак – иш вақтини режалаштириши, ўз вақтида таътилга чиқиши, иш ёки ишлар билан боғлиқ масалалар (ўқиш, мутолла, алоқалар, ишларни охирига етказиб қўйиш) билан ҳафтасига 65 соатдан ортиқ банд бўлмаслик учун ҳаётий жадвални тузиши керак. Акс ҳолда у чарчаш учун хавф гуруҳига тушади. Агар иш муҳити токсик бўлса ва сиз доимо салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечирсангиз, шароитларни ўзгартиришга ҳаракат қилишингиз керак, бунинг иложи бўлмаганда эса ишингизни ўзгартиринг.