2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа кимга ва қандай тўланади
Ўриндошлик асосида ишлайдиган ходима 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа олиши мумкинми?
Агар бир нечта бола туғилган бўлса ёки парваришлаш бўйича таътилда бўлган ходима яна «декретга» чиқаётган бўлса-чи?
Нафақа олувчи бюджет ёки бюджетдан ташқари соҳада ишлаётганининг фарқи борми?
Агар меҳнат шартномаси «мавсумий» бўлса, нафақани қаердан олиш мумкин?
– Ўриндош ходима унга бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича нафақа тўланишини сўраб ариза берди. Бундай талаб қонунийми?
Йўқ, ноқонуний.
Ушбу нафақа тури фақат асосий иш жойи бўйича тўланади.
Таққослаш учун: ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб тўланади. Демак, у асосий иш жойи бўйича ҳам, ўриндошлик асосидаги бўйича ҳам тўланиши керак. Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш нафақаси эса қатъий белгиланган суммада – МҲТЭКМнинг 60 фоизи миқдорида тўланади
. Ва у икки марта тўланиши мумкин эмас.
– Бюджет ва бюджетдан ташқари соҳаларда ишлайдиган оналарга нафақа тўлашда фарқ борми? Масалан, ҳозирги кунда 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақа қанча миқдорда тўланиши керак? Ташкилот – бюджетдан ташқари, оила кам таъминланганлар тоифасига кирмайди.
Ҳа, фарқи бор.
Бюджетдан ташқари соҳада ишлайдиган оналарга иш берувчилар томонидан МҲТЭКМнинг 60 фоизи миқдорида нафақа тўланади (материал эълон қилинган вақтда МҲТЭКМнинг миқдори – 1 050 000 сўм эди). Бюджет соҳасида ишлайдиган оналарга болани парваришлаш бўйича нафақа «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тўланади.
Бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар, агар оила кам таъминланган деб топилса, болалар нафақасини олиш ҳуқуқига эга. Ушбу нафақани бюджетдан ташқари ташкилотларда ишлайдиганлар ҳам олишлари мумкин – иш жойи бўйича болани парваришлаш нафақасини олиш даври тугагандан сўнг.
Нафақа тўлаш тартиби «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади
.
Кам таъминланган оилаларга мансуб аёллар қуйидаги ҳолларда нафақа олиш ҳуқуқига эга:
- ишламайдиганлар;
- бюджет соҳасида ишлайдиганлар;
- бюджетдан ташқари ташкилотларда ишлайдиганлар – иш жойи бўйича болани парваришлаш нафақасини олган 2 йиллик давр тугагандан сўнг.
Агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад Статистика агентлиги (илгари – Давлат статистика қўмитаси) томонидан белгиланадиган минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаса, оила кам таъминланган деб эътироф этилади. 2024 йил 1 майдан бошлаб ЭКИҲ миқдори 648 000 сўмни ташкил этади.
Ўртача ойлик жами даромад таркибида 6 ойгача бўлган даврда касаначилик ёки мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилишдан олинган даромадлар ҳисобга олинмайди.
Оила ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади белгиланган меъёрдан ошган; ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк объекти мавжуд бўлган ва Низомнинг 20-бандида кўрсатилган бошқа ҳолларда нафақа тайинлаш рад этилиши мумкин. Шахсларнинг айрим тоифаларига нисбатан ушбу чекловлар татбиқ этилмайди.
– 2 ёшгача бўлган болани парваришлаш бўйича нафақани онадан ташқари яна кимлар олиши мумкин?
Нафақаларни тўлаш тартиби Бюджет ташкилоти бўлмаган юридик шахслар ва жисмоний шахсларда ишлайдиган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш бўйича ҳар ойлик нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ билан белгиланади
.
Болани парваришлаш нафақаси, қоида тариқасида, онасига, отасига, бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошларига, шунингдек туғилган, фарзандликка олинган, васийликка олинган бола икки ёшга тўлгунга қадар уни амалда парваришлаётган васийга болани парваришлаш таътили даврида тайинланади
.
Нафақа тайинлаш учун боланинг онаси қуйидагиларни тақдим этади
:
- боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини;
- болани парваришлаш таътилини бериш ва болани парваришлаш нафақасини тайинлаш тўғрисида ариза.
Агар нафақани она эмас, балки болани амалда парваришлаётган шахс (ота, буви, васий) расмийлаштирса, қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этиш зарур:
- боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни;
- боланинг онаси (болалари) вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномани;
- онанинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисида суд органлари томонидан берилган маълумотномани;
- боланинг (болаларнинг) онаси томонидан болани парваришлаш бўйича нафақа олиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни.
Нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор корхона раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади 2-илованинг 5-банди.
– Она мавсумий ишларда банд. Мавсумлар оралиғи даврларида иш берувчи болани парваришлаш бўйича нафақа тўлайдими?
Мавсумлар оралиғи даврида нафақалар яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тўланади.
Мавсумий ишларни бажариш даврида ходималар бола 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш таътилини олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу даврда уларга нафақа тўланади.
Мавсум тугагач (мавсумлар оралиғида) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан нафақа тайинланади ва тўланади.
Мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномалари мавсумдан ошмайдиган, давомийлиги 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тузилиши муносабати билан, МК 491-моддасининг 2-қисми ва 493-моддасининг 3-қисмига кўра, меҳнат шартномалари шартнома муддати тугагаши (мавсум тугаши) билан бекор қилинганда, нафақалар умумий асосларда тайинланади ва тўланади.
Келгуси мавсумда меҳнат шартномаси тузилганда, нафақа тўлаш ишга чиққан кундан бошлаб иш жойи бўйича тикланади. Бунинг учун ходим нафақа олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга ёзма ариза беради. Одатда, агар аёл ҳақиқатда ишлай олмаса, уни мавсумий ишларга қабул қилишмайди. Агар у мавсумий ишни тўлиқсиз иш вақти шартларида ёки уйда амалга ошира олса – болани парваришлаш бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.
– Агар эгизаклар туғилса, нафақа қанча миқдорда тўланади?
Болани парваришлаш бўйича нафақа, болалар сонидан қатъи назар, ҳар ойда белгиланган миқдорда тўланади Агар ходима эгизакларни туғса, икки нафар болани парваришлаш нафақаси бир баравари миқдорида тўланади
:
– Бюджетдан ташқари ташкилот ходимаси эндигина ишга жойлашди ва дарҳол ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқди. Кейин эса – бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича таътилга чиқди. Ҳеч бўлмаса парваришлаш бўйича нафақа тўламаслик мумкинми?
Болани парваришлаш нафақаси ҳар ойда – уни олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар тўланади. Иш берувчига ходимларга кўрсатилган нафақани тўламаслик ҳуқуқини берадиган ҳеч қандай истиснолар йўқ
. У нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган кундан бошлаб тўланади, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан олдин эмас
:
Айтайлик, ходимага 2022 йил 2 февралдан 5 июнгача (шу кунни ҳам қўшиб) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилди. У 1 июнь куни болани 2 ёшгача парваришлаш таътилини олиш ва нафақа тайинлаш учун ариза топширади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили 5 июндан тугайди. 6 июнь – ишга чиқиш куни. Шу кундан бошлаб ходимага болани парваришлаш таътили берилади ва болани парваришлаш бўйича нафақа тайинланади.
– Нафақа тайинлаш санаси ойнинг ўртасига тўғри келди. Ушбу тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа қандай тўланади?
Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг (онанинг ўрнини босувчи шахснинг) ушбу ойда таътилда бўлган календарь кунлари сонига мутаносиб равишда тўланади
.
– Агар ходима, ҳали 2 ёшга тўлмаган тўнғич фарзандини парваришлаш бўйича таътилдан чиқмасдан, яна «декрет»га кетмоқчи бўлса-чи?
Агар аёл бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича таътилда бўлган пайтда иккинчи болага ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳуқуқини берувчи касаллик варақасини тақдим этса, у ҳолда ушбу давр учун унинг танловига кўра икки нафақадан бири тўланади. Агар ходима болани парваришлаш бўйича нафақани танласа – ушбу нафақа кичик бола 2 ёшга тўлгунга қадар тўланиши лозим
.
– Она тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлайди. Бу болани парваришлаш бўйича нафақа миқдорига таъсир қиладими?
Йўқ, таъсир қилмайди.
Тўлиқсиз иш вақти шартларида ёки уйда ишлайдиган оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) иш даврида бир вақтнинг ўзида болани парваришлаш бўйича нафақа ва иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга.
Корхонанинг худди шундай шароитларда банд бўлган ходимлари учун ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган муддатга нисбатан кам бўлган иш вақти – тўлиқсиз иш вақти деб ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришдан ажралиб, ўрта махсус, касбий ва олий таълим муассасаларида, олий таълимдан кейинги таълим муассасаларида ўқиётган оналар болани парваришлаш бўйича нафақа ва стипендияни бир вақтнинг ўзида олиш ҳуқуқига эга.
– Нафақа тўлаш қачон тўхтатилади?
Болани парваришлаш бўйича нафақа қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади
:
а) парвариш қилинаётган боланинг икки ёшга тўлиши билан;
б) бола тўлиқ давлат таъминотидаги махсус муассасаларга (Меҳрибонлик уйи) жойлаштирилганда;
в) бола вафот этса;
г) оила аъзоларининг бола билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаш жойига кўчиши билан;
д) парвариш қилинаётган бола бошқа қариндош ёки васийга топширилса.
Телеграм канали