Вахта усулидаги ишларда иш вақтининг ҳисоби қандай юритилади

18.03.2024

Тавсияда:

– вахта усулидаги ишларда иш вақтининг ҳисоби.

Ишларни вахта усулида ташкил қилишда, одатда, бир ой, бир чорак ёки бошқа узоқ муддатли, лекин 12 ойдан ортиқ бўлмаган давр учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш ўрнатилган МК 468-м. 13.07.2023 йилдаги 287-сон ВМҚ, Намунавий низом 3-боб.

Эътибор беринг

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда кунлик ва ҳафта давомида белгиланган иш вақтининг давомийлигидан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин. Бунда бир кун (ҳафта) қўшимча ишлаб бериш бошқа кун ёки ҳафтада кам ишлаган ҳолда қоплаб берилиши мумкин. Aсосийси – ҳисобга олинадиган давр мобайнида иш вақтининг умумий давомийлиги белгиланган меъёрдан (нормадан) ошиб кетмаслиги.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш ҳар бир ходимнинг ҳисобга олинган даврда иш вақтининг давомийлиги нормал иш вақти соатлари сонидан ошиб кетмаслигини назорат қилиш учун юритилади.

Вахта усулидаги ишларда ҳисобга олинадиган давр қуйидагиларни ўз таркибига қамраб олади:

  • ходимнинг вахтада бўлган даврдаги иш вақтини;
  • иш берувчининг жойлашган жойидан ёки йиғилиш пунктидан иш жойигача етиб олиш ва қайтиш вақтини;
  • вақтнинг ушбу календарь оралиқ даврига тўғри келадиган дам олиш вақтини.
Эслатиб ўтамиз

Ҳисобга олинадиган давр – бу қонун билан белгиланган иш вақти доирасида нормага риоя қилиниши лозим бўлган вақт оралиғи.

Корхона ҳисобга олинадиган даврни ўзи мустақил равишда белгилайди.

У ойга, чоракка ёки 12 ойдан ошмайдиган бошқа даврга тенглаштирилиши мумкин.

Бу даврдаги вақт ичида ходим иш вақтининг нормасини ишлаб бериши лозим. Aгар ҳақиқатда у ортиқча ишлаб берса, ортиқча бажарилган иш учун хизмат вақтидан ташқари иш сифатида унга ҳақ тўлаб берилади.

Эътибор беринг
Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақти давомийлигининг муддати қонун ҳужжатларида белгиланган ҳафтадаги иш соатларининг сонидан ошиб кетмаслиги лозим МК 182-м. МК 199-м.

Ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши керак бўлган нормал иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Шу билан бирга айрим тоифадаги ишловчилар, шу жумладан, тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланган ходимлар учун чекловлар мавжуд.

Ҳар бир ходим учун иш вақти ва дам олиш вақтининг ойма-ой ва ҳисобга олинган давр учун ўсиб борувчи якун бўйича махсус ҳисобини юритиб боринг.

Бунинг учун вахтадаги ишларнинг графигини (сменасини) тузинг. Уни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб корхона раҳбарига тасдиқлатиш ва амалга киритилишидан камида 2 ой олдин ходимларга етказиш лозим МК 469-м.

Графикда қуйидагиларни назарда тутинг:  

  • ҳисобот даврининг давомийлиги;
  • ишчиларни вахтага олиб бориш ва қайтариш учун зарур бўлган вақт. Иш жойига ва орқага қайтишда ўтган кунлар иш вақтига киритилмайди ва вахталар орасидаги дам олиш кунларига тўғри келиши мумкин;
  • ходим вахтада бўлган ҳар кунлик ишнинг давомийлиги. Бунда бундай ишнинг давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак;
  • вахтада дам олиш вақти, бу ходимга қуйидагилар билан таъминлашни ўз ичига олади:

– иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффус (кундалик иш (сменанинг) давомийлиги 8 соатдан ортиқ бўлса, иккита танаффус), ишлаб чиқариш шароитлари туфайли бундай танаффусни таъминлашнинг иложи бўлмаган ҳолларда – вақтни белгилаш ва иш вақтида ходимлар томонидан озиқ-овқат истеъмол қилишни ташкил этиш;
– кунлик (сменалар оралиғида) дам олиш, унинг давомийлиги дам олиш ва овқатланиш учун танаффусни ҳисобга олган ҳолда камида 12 соат бўлиши керак;
– ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиққан ҳолда, иложи бўлса, сменада ҳафталик дам олиш кунлари;

  • иш вақти меъёридан ортиқ бўлган жадвалда назарда тутилган қўшимча иш учун дам олиш кунлари ва ушбу даврга тўғри келадиган дам олиш кунларини ўз ичига олган вахталар орасидаги дам олиш вақти. Дам олиш кунларининг сони ходим вахтада бўлган давр учун жадвал бўйича ишлаган соатларнинг умумий сонини иш куни узунлигининг белгиланган меъёрига бўлиш йўли билан аниқланади.
Мисол
Сменалар графигини белгилаш 

1. Ташкилотда 4 бригадали смена графиги қўлланилиб, унга кўра ишловчилар мунтазам равишда, иш кунларининг маълум санасидан кейин бир сменадан иккинчисига ўтишади.

Бунда ҳар бир суткада 3 та бригада, уларнинг ҳар бири – ўз сменасида ишлайди, битта бригада эса дам олади.

Сменалар графиги қуйидагича:

  • I смена соат 08:00 дан 17:00 гача (8 соат иш ва 1 соат танаффус билан) ишлайди;
  • II смена соат 17:00 дан 01:00 гача (7 соат иш ва 1 соат танаффус билан) ишлайди;
  • III смена соат 01:00 дан 08:00 гача (6 соат иш ва 1 соат танаффус билан) ишлайди.

Ишловчиларнинг сменалар оралиғида вақти-вақти билан дам олишларини таъминлаш мақсадида, иш қуйидагича ташкил этилади:

 

Бригадалар

1-смена

2-смена

3-смена

1-смена

2-смена

3-смена

1-смена

2-смена

3-смена

 

1 сутка

2 сутка

3 сутка

1

+

 

 

 

+

 

 

 

+

2

 

+

 

 

 

+

Дам олиш

3

 

 

+

Дам олиш

+

 

 

4

Дам олиш

+

 

 

 

+

 

 

2. Корхона 12 соатлик иш графигини қўллайди ва бригадаларнинг иш тартиби қуйидагича ташкил этилади:

  • биринчи суткада – эрталабдан кечгача 1-сон бригада (ёки 1-сон ишчи) ишлайди, тундан эрталабгача – 2-сон бригада (2-сон ишчи);
  • иккинчи суткада – эрталабдан кечгача 3-сон бригада (ёки 3-сон ишчи) ишлайди, кечқурундан бошлаб эрталабгача – 1-сон бригада (1-сон ишчи);
  • учинчи суткада – эрталабдан бошлаб кечгача – 4-сон бригада (ёки 4-сон ишчи), тундан эрталабгача – 3-сон бригада (3-сон ишчи).

Ҳар бир бригада биринчи суткада – кундузи, иккинчисида – кечаси ишлайди. Кейинги кундуз кунидаги сменага қадар – у икки сутка дам олади.

 

Бригадалар (ишловчилар)

1

2

ойнинг

1-санаси

08:00дан 20:00гача



20:00дан 08:00гача

ойнинг

2-санаси



20:00дан 08:00гача

ойнинг

3-санаси



ойнинг

4-санаси



08:00дан 20:00гача

ойнинг

5-санаси

08:00дан 20:00гача



20:00дан 08:00гача

ойнинг

6-санаси



ва ҳ.к.




Ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходим ишлаб берадиган соатларнинг нормал миқдорини 5 кунлик иш ҳафтаси ва 8 соатлик иш сменаси ҳамда байрам арафасидаги 7 соатлик иш сменасидан келиб чиққан ҳолда белгиланг.

Бунда ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишларда иш вақтининг меъёри қонун ҳужжатларида белгиланган қисқартирилган иш кунидан келиб чиқиб ҳисобланади. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚ билан тасдиқланган.

Мисол
Вахтадаги иш вақти муддатининг аниқланиши
Ҳафтада 5 кунлик иш кунларининг сони июнь ойида 22 иш куни ва 8 дам олиш кунидан иборат. Байрамларда ишланадиган иш кунлари мавжуд эмас. Ҳисобга олинадиган ушбу давр учун ходим ишлаб берадиган нормал соатлар сони 176 соатни (22 х 8) ташкил этади.
Ушбу соатлардан келиб чиқиб, ҳисобга олинадиган давр учун ташкилот томонидан вахтада иш вақтининг меъёрий (нормал) муддати ҳам аниқланади.
Эътибор беринг

Кундалик иш вақтининг муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги керак, тушлик вақтидаги танаффусларни ҳисобга олган ҳолда кундалик дам олиш вақтининг давомийлиги эса 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳисобга олинадиган даврда ёки вахтада иш вақти тўлиқ бўлмай қолганда (меҳнат таътили, касаллик туфайли ишга чиқмаслик ва бошқалар) норма бўйича белгиланган иш соатларидан ишда бўлмаган кунларга тўғри келадиган календарь бўйича иш соатларини айириб ташланг.

Агар ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ҳар кунги дам олиш вақти қисқарадиган бўлса, тўлиқ фойдаланилмаган ҳар кунлик дам олиш соатлари ва ҳар ҳафталик дам олиш кунларини жамланг ва уларни ҳисобга олинган давр давомида ходимларга қўшимча дам олиш кунлари (вахталараро дам олиш кунлари) шаклида тақдим этинг.

Ҳисобга олинган давр якунланишидан олдин ишдан бўшаган ходимлар учун ишдан бўшаш санаси, уларнинг розилиги билан вахталараро дам олиш кунларини ҳисобга олиб кўрсатилиши мумкин.

Эътибор беринг

Иш сменасининг муддати 12 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас МК 199-м.

Соат 22:00 дан соат 6:00 гача бўлган вақтдаги иш тунги вақтдаги иш деб ҳисобланади ва унинг ҳар соати учун 1,5 баравардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади МК 188-м. МК 264-м.

Вахта усулида ишловчи ишчилар учун ишдан ташқари ишлаган вақти ходим учун ҳисобот даври учун жадвалда белгиланган иш вақтидан ортиқ иш ҳисобланади МК 470-м.

Иш вақтидан ташқари ишнинг максимал давомийлиги икки кун кетма-кет 4 соат (ноқулай меҳнат шароитлари бўлган ишларда – кунига 2 соат) ва йилига 120 соат МК 190-м.

Ишдан ташқари ортиқча иш учун иш ҳақи камида икки баробар миқдорда тўланади МК 262-м.

Эътибор беринг

Вахта усулида ишлайдиган ходимларга дам олиш кунлари ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига биноан ҳафтанинг ҳар хил кунларида навбатма-навбат берилади МК 207-м. 4-қ.

Агар дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келса, дам олиш куни байрам кунидан кейинги иш кунига ўтказилади. Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (шу жумладан вахта усулида ишлаганда) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди МК 208-м. 2-қ.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг