Кимни ва қайси ёшдан ишга қабул қилиш мумкин

01.11.2024
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Ишчилар ва иш берувчилар 

Индивидуал меҳнат муносабатларининг субъектлари – бу ишчи ва иш берувчидир.

Иш берувчилар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар ташкилотлар;
  • ташкилотларнинг филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа алоҳида бўлинмалари (масалан, дирекциялар);
  • жисмоний шахслар:

– юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;
– шахсий хизмат кўрсатиш ва маиший ёрдам учун уй ишчиларини ёллаган шахслар (энагалар, ошпазлар ва бошқалар);
– касбий фаолияти рўйхатга олиниши ва (ёки) лицензияланиши талаб қилинадиган ва ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ходимлар билан меҳнат муносабатларига киришга қонуний рухсат берилган шахслар (хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар ва бошқалар) .

Ишчилар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Ўзбекистон фуқаролари;
  • чет эл фуқаролари;
  • фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Агар улар ҳуқуқ лаёқатига/муомала лаёқатига эга бўлса ва Меҳнат кодексида белгиланган ёшга тўлган бўлса, иш берувчи билан меҳнат муносабатларига киришиши мумкин.

Меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати – бу меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлиш қобилияти.

Меҳнат оид муомала лаёқати – бу фуқаронинг (жисмоний шахснинг) ўз хатти-ҳаракатлари орқали меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун меҳнат мажбуриятларини олиш ва уларни бажариш қобилиятидир.

Меҳнатга оид муомала лаёқати ва ҳуқуқ лаёқати у ўн олти ёшга тўлган пайтидан эътиборан бир вақтнинг ўзида вужудга келади, алоҳида ҳолатлар бундан мустасно .

Ўзбекистонга қонуний равишда кирган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистонда ишлашлари мумкин. Бунинг учун улар меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олишлари керак .

Қайси ёшдан ишга қабул қилиш мумкин 

Ўн олти ёшдан бошлаб ёшлар мустақил равишда ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадирлар .

Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларнинг 15 ёшли ўқувчилари қуйидаги шартлар асосида ишга жойлаштирилиши мумкин:

  • ўсмирнинг соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган енгил ишларни бажариш;
  • ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши;
  • ота-онадан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд ҳолатларда .

Ўн беш ёшгача бўлган ўсмирлар маданий-томоша ташкилотларида, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида асарлар яратиш ва (ёки) ижро этишда (кўргазмага қўйишда) қатнашиш учун ишга қабул қилиниши мумкин:

  •  соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмасдан;
  • ота-онанинг ҳар иккисининг (ота-она ўрнини босувчи шахснинг) розилиги билан;
  • васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан.

Худди шу шартлар остида ўн беш ёшгача бўлган профессионал спортчиларни қабул қилиш мумкин.

Бундай ҳолда ходимнинг номидан меҳнат шартномасини унинг ота-онаси (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) имзолайди. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатномасида ҳар кунлик ишнинг энг кўп йўл қўйиладиган давомийлиги ҳамда иш бажарилиши мумкин бўлган бошқа шартлар кўрсатилади. Ўн беш ёшга тўлмаган шахслар қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади.

Вояга етмаганларни қуйидаги ишларга қабул қилиш тақиқланади :

  • зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишларда, ер ости ишларида, шунингдек бажарилиши уларнинг ҳаётига ва соғлиғига, хавфсизлигига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда, тунги кафе ва клубларда, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ва бошқалар (тўлиқ рўйхат бу ерда);
  • ўсмирлар учун белгиланган максимал рухсат этилган меъёрлардан ошиб кетадиган оғирликларни кўтариш ва ҳаракатлантириш билан боғлиқ бўлганда.

Ушбу талабларга риоя қилмаслик иш берувчининг мансабдор шахсига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
 асосан 10 баравардан 20 бараваргача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин. Маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган ўша ҳуқуқбузарлик Жиноят кодексининг 
 назарда тутилган жиноий жавобгарликка сабаб бўлади ва БҲМнинг 25 бараваригача жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Вояга етмаганлар фақат дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин ишга қабул қилинади. Бу иш берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ташкил этилади. Кейинчалик бундай ходимлар ҳар йили – 18 ёшга тўлгунга қадар тиббий кўрикдан ўтишлари керак .

Ўн саккиз ёшгача бўлган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлади, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шарт-шароитлари соҳасида эса қўшимча имтиёзлардан фойдаланади .

Вазият
Таълим гранти асосида таҳсил олган 2024 йил битирувчилари мажбурий ишлаб бериши керакми?

Таълим гранти асосида таҳсил олган талаба 2024 йилда университетни тамомлади. У ўқишни тугатгандан кейин диплом олиш учун 3 йил ишлаб бериши керакми?

Ҳа, керак.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб грант асосида таълим олган ОТМ талабалари ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб беришлари шарт эмас. Бироқ, ушбу ҳужжат фақат 2024 йилда ўқишга кирганларга тааллуқли. 2024 йил битирувчилари эса таълим гранти асосида ўқиган бўлса, камида уч йил ишлаб бериши керак.

Вояга етмаганларни ишга жойлаштиришдаги чекловлар ва талаблар

Вояга етмаганларни қуйидаги ишларга қабул қилиш тақиқланади:

  • меҳнат шароити зарарли ва (ёки) хавфли бўлган, ер ости ишларига, шунингдек бажарилиши уларнинг ҳаёти ва соғлиғига, хавфсизлиги ва маънавий ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган ишларга: тунги кабаре ва клубларда, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар, заҳарли препаратлар ва бошқаларни ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш бўйича ишларга (тўлиқ рўйхат – бу ерда);
  • ўсмирлар учун белгиланган йўл қўйиладиган энг кўп нормалардан ортиқ бўлган оғирликдаги юкларни кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларга.

Ушбу талабларни бажармаслик иш берувчининг мансабдор шахсига, МЖтК 49-1-моддаси бўйича БҲМ 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солган ҳолда, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳудди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган тақдирда, Жиноят кодексининг 148-1-моддасига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади ва БҲМ 25 бараваригача миқдорда жарима, ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Вояга етмаганлар фақат дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейин ишга қабул қилинади. Уни иш берувчи ўз ҳисобидан ташкил этади. Кейинчалик бундай ходимлар 18 ёшга тўлгунга қадар тиббий кўрикдан ҳар йили ўтишлари керак.

18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда ҳуқуқлари бўйича вояга етган ходимларга тенглаштирилади, меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шароитлари соҳасида эса қўшимча имтиёзлардан фойдаланади.

Вояга етмаганлар учун ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги қуйидагилардан ошиши мумкин эмас:

15 ёшдан 16 ёшгача

олти кунлик иш ҳафтасида – 4 соатдан;

беш кунлик иш ҳафтасида – 5 соатдан.

ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи
умумий ўрта, ўрта махсус
ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчи

олти кунлик иш ҳафтасида – 2 соатдан;

беш кунлик иш ҳафтасида – 2 соат 30 дақиқадан.

16 ёшдан 18 ёшгача

олти кунлик иш ҳафтасида – 6 соатдан;

беш кунлик иш ҳафтасида – 7 соат 30 дақиқадан.

ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи
умумий ўрта, ўрта махсус
ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчи

олти кунлик иш ҳафтасида – 3 соатдан;

беш кунлик иш ҳафтасида – 4 соат 30 дақиқадан.

18 ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнат таътили камида 30 календарь кунни ташкил этади ва улар томонидан йилнинг исталган қулай вақтида фойдаланилиши мумкин.

Чек-варақ

Kadrovik PRO экспертларининг вояга етмаганларни қабул қилишни расмийлаштириш, ҳужжатларда хатоларга йўл қўймаслик, вақтни тежаш ва жарималар хавфини камайтиришга ёрдам берадиган чек-варағидан фойдаланинг. Ҳужжатларни шунингдек юклаб олиш, чоп этиш ва ҳамкасбларга тарқатиш мумкин.

 

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг