Ходимга иш вақти қандай белгиланади
Тавсияномада:
– иш вақтига нималар киритилади ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд;
– иш вақтининг нормал давомийлиги;
– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
– тўлиқсиз иш вақти;
– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Иш вақтига нималар киритилади ва иш вақтининг қандай турлари мавжуд
Иш вақти – ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига (кейинги ўринларда – ИМТҚ), сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақтдир
. Иш вақти ҳисобга олиниши керак ва уни иш берувчи ташкил этиши лозим.
Ҳақ тўланадиган иш вақтига қуйидагилар киритилади ва ҳисобга олинади:
- ходим меҳнат мажбуриятларини ҳақиқатда бажарган вақт. Бу ички меҳнат тартиб қоидаларига, ишлаш (сменаларга бўлиниб ишлаш) жадвалига ёки иш берувчининг алоҳида кўрсатмасига биноан ходим иш бажариладиган жойга келган пайтдан эътиборан ҳамда ушбу иш кунида (сменада) ишдан ҳақиқатда озод бўлган пайтга қадар бўлган давр. Мазкур вақт оралиғига:
- яшаш жойидан доимий иш жойига (доимий йиғилиш жойига) бориш ва қайтиб келиш вақти;
- иш жойига кираверишдан то иш жойигача бўлган йўл учун;
- иш бошланишидан олдин ва иш тугаганидан кейин кийим-бош алмаштириш учун;
- ишдан кетаётганда рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган вақт кирмайди. Демак, ушбу даврлар иш вақтига киритилмайди ва ҳисобга олинмайди.
- ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бажармайдиган алоҳида даврлар:
- ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақт;
- технология ҳамда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган танаффуслар. Масалан, 0224-07-сон Санитар қоидалари ва нормаларига кўра, компьютер техникасида ишлаганда, иш бошлангандан сўнг 2 соатдан кейин, тушлик танаффусидан кейин эса ҳар соатда давомийлиги 15 дақиқа бўлган танаффусларни белгилаш керак;
- болани овқатлантириш учун танаффуслар;
- асосий ва тайёргарлик-якуний ишларни бажариш вақти: наряд, материаллар, асбоб-ускуналар олиш, техника, ҳужжатлар билан танишиш, иш ўрнини тайёрлаш ва тозалаш, тайёр маҳсулотни топшириш ва бошқалар;
- МКда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа вақт даврлари.
МК иш вақтининг учта турини назарда тутатди:
- иш вақтининг нормал давомийлиги;
- иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
- тўлиқсиз иш вақти.
Улар давомийлиги ва белгилаш тартиби билан фарқ қилади.
Иш вақтининг нормал давомийлиги кимга ва қандай белгиланади
Нормал иш вақти – бу МК томонидан барча иш берувчилар амал қилишлари лозим бўлган умумий қоида сифатида назарда тутилган стандарт иш вақти нормаси. Иш вақтининг нормал давомийлиги 5-кунлик иш ҳафтасида ҳам, 6-кунлик иш ҳафтасида ҳам ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас
.
5-кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг энг кўп давомийлиги – 8 соат.
6-кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг энг кўп давомийлиги – 7 соат. Бунда, 40 соатдан ортиқ ишлашга йўл қўймаслик учун (6 х 7 = 42), иш соатларини тақсимлашнинг турли вариантларини назарда тутиш мумкин. Масалан:
- ҳафтада 5 кун – 7 соатдан, шанба куни эса – 5 соат (35 + 5 = 40);
- ҳафтада 4 кун – 7 соатдан, 2 кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва ҳоказо.
Кундалик иш соатлари нормасидан (иш вақтини кунлик ҳисобга олишда) ёки ҳафталик иш соатлари нормасидан (иш вақтини ҳафталик ҳисобга олишда) ортиқча ишлаш меҳнатга юқори ҳақ тўланган ҳолда иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. Аммо ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишда ҳам ўзининг меъёрлари ва чеклашлари мавжуд (МК 189-моддаси). Иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги сурункасига икки кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда – бир кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ошмаслиги керак
.
Агар ишлаб чиқариш (иш) шароитларига кўра белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади. Бунда ҳисобга олиш даври деб 1 ҳафтадан ортиқ, аммо 12 ойдан ошмайдиган вақт оралиғи (ой, чорак, ярим йил ва ҳоказо) олинади. Асосий шарти – ушбу ҳисобга олиш давридаги иш соатлари нормасидан ошмаслиги керак
. Бунда айрим даврларда тўлиқ ишланмаган соатлар нормаси бошқа даврларда ортиқча ишлаш билан ва, аксинча, компенсация қилинади.
Корхонада 40-соатли 5 кунлик иш ҳафтаси. Алоҳида бўлинмалар ходимлари учун ҳисоб даври 1 ой бўлган иш вақтини жамлаб ҳисоблаш қўлланилади. Демак, иш соатлари нормаси ҳар календарь ой учун амалга оширилиши керак. Ҳар бир ойда иш соатлари ва кунларининг сони ҳар хил. Шунинг учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Иш вақти ҳисоб-китобидан фойдаланиш лозим.
Мисол учун август ойини оламиз. 2024 йил учун Иш вақти ҳисоб-китобига кўра, 5-кунли 40-соатли иш ҳафтаси учун август ойида иш вақтининг нормаси 176 соатни ташкил қилади. Айтайлик, биринчи икки ҳафта ичида ходим улардан 90 соатни ишлаб берди. Бу белгиланган нормадан 10 соат кўп (40 + 40 = 80). Демак, ойнинг кейинги қолган кунлари учун у 86 соат ишлаши керак (176 – 90 = 86 соат).
Юқорида кўрсатилган талаблар нафақат давлат ташкилотларига татбиқ этилади. Иш вақти нормаларига мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар, шу жумладан чет эл корхоналари ҳам риоя қилишлари шарт
.
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги кимлар учун ва қандай белгиланади
Қонунчилик томонидан айрим тоифадаги ходимлар учун:
- уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати;
- меҳнат шартлари;
- меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари;
- бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қисқартирилган иш вақти назарда тутилган.
Иш берувчи қуйидаги ходимларга меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлигини белгилаши шарт
:
1.18 ёшга тўлмаган ходимларга
;
2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга
;
3. ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлганларга
. Бундай иш ўринлари ва уларда иш вақтининг йўл қўйиладиган давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш билан белгиланади, Низомга 1-илова, 15.09.2014 йилдаги ВМҚ-263-сон қарорга 1-илова. Аттестация натижалари асосида белгиланган иш ўринлари рўйхати ва улар иш вақтининг йўл қўйиладиган энг кўп давомийлиги кўрсатилган ҳолда жамоа шартномасига киритилади, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
4. иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимларга – тиббиёт ходимларига, педагогларга ва бошқаларга (11.03.1997 йилдаги ВМҚ-133-сон қарорга 4-илова, 26.02.1998 йилдаги Конституцион суд қарори);
5. уч ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига)
. Нодавлат ташкилотлари учун бу мажбурий эмас, аммо улар бундай кафолатни локал тартибда назарда тутишлари мумкин.
Қисқартирилган иш вақти одатда боланинг онасига белгиланади. Ушбу кафолатдан боланинг отаси фойдаланиши учун, у кафолатдан иш жойи бўйича боланинг онаси ёки оиланинг бошқа аъзоси фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак. Агар боланинг онаси ишламаса ҳамда боланинг парвариши ва тарбияси билан машғул бўлса, боланинг отасига қисқартирилган иш вақти белгиланмайди
.
Корхонада ногиронлиги бўлган ходимлар, шунингдек, меҳнат шароитлари зарарли бўлган иш ўринлари бўлиб, у ера ходимларга қисқартирилган иш вақти белгиланган.
-
кўра байрам куни арафасида ушбу ходимлар ишдан 1 соат олдин кетишга ҳақлими?
– Ҳа, ҳақли.
кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Ушбу қоида:
- ҳам 5-кунлик, ҳам 6-кунлик иш ҳафталарида амал қилади;
- ҳафтада 40 соат банд бўлган ходимлар учун ҳам, иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар учун ҳам татбиқ этилади.
ҳеч қандай истиснолар йўқ. Демак,
иккинчи қисмидаги рўйхатга кўра қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимлар учун ҳам байрам арафасида ишнинг давомийлиги қисқартирилади.
Масалан, корхонада 6-кунлик иш ҳафтаси белгиланган. I гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга қисқартирилган иш ҳафтаси – 36 соат, 6-соатли иш куни белгиланган. Унинг иш жадвали – 9:00 дан 16:00 гача (давомийлиги 1 соат бўлган тушлик танаффуси билан). 7 мартда (агар ушбу кун иш куни бўлса) ходим ишдан соат 15:00 да кетишга ҳақли.
Жадвал
Қисқартирилган иш вақти кимларга белгиланади
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигини белгилаш тартиби мулкчилик шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча ташкилотларга тааллуқлидир. Оддий қилиб айтганда, ҳам давлат, ҳам хусусий ташкилотлар, шу жумладан чет эл ташкилотлари ҳам, юқорида санаб ўтилган ва
кўрсатилган ходимларга қисқартирилган иш вақтини белгилашлари шарт.
Тартибни бузганлик учун мансабдор шахсни МЖтК 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин.
Тўлиқсиз иш вақти кимларга ва қандай белгиланади
Тўлиқсиз иш куни меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам белгиланиши мумкин
. Тўлиқсиз иш вақтининг қисқартирилган иш вақтидан фарқларининг бири шунда. Агар ходим
кўрсатилган тоифалар рўйхатига кирадиган бўлса, иш берувчи ходимга қисқартирилган иш вақтини белгилаши шарт. Тўлиқсиз иш вақтига келсак, иш берувчи бундай иш режимини белгилашга мажбур эмас, балки ходим билан келишувга кўра бунга ҳақли (яъни, иш берувчи ходимнинг илтимосини рад этиши ҳам мумкин). Бу ишларнинг хусусияти (масалан, иш ҳажмининг кўп эмаслиги), ходимнинг оилавий шароитлари ва бошқалар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Меҳнат шартномаси бўйича ходимнинг иш куни – 9:00 дан 18:00 гача. Ходим, оилавий шароитларига кўра, мунтазам ишдан бир соат олдин кетиши керак.
Бундай шартларни расмийлаштириш мумкинми?
– Мумкин, агар ходим буни иш берувчи билан келишган бўлса. Тўлиқсиз иш вақти ходимга доимий равишда белгиланаётган бўлса, қўшимча келишув билан меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришларни киритиш керак.
Ушбу умумий қоидадан, иш берувчи алоҳида ходимларга рад этишга ҳақли бўлмаган ва уларнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт бўлган мустасно ҳоллар мавжуд. Бундай тоифадаги ходимлар
кўрсатилган. Булар:
- ҳомиладор аёл;
- 14 ёшгача бўлган бола (16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс). Бунда, агар тўлиқсиз иш вақтини белгилаш ҳақида боланинг отаси сўраётган бўлса, у иш берувчига ушбу кафолатдан боланинг онаси фойдаланмаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотнома, ўлим тўғрисида гувоҳнома, суднинг онани меҳнатга лаёқатсиз деб топиш ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ва бошқалар) тақдим этиши керак. Агар боланинг онаси ишлмаса ва болани парваришлаш ва тарбиялаш билан банд бўлса, у ҳолда отага бундай кафолат тақдим этилмайди;
- оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган ходим – тегишли тиббий хулоса бўлганда
; - ногиронлиги бўлган ходим, агар унинг учун тўлиқсиз иш вақтини белгилаш ТИЭК тавсияномаларида назарда тутилган бўлса
; - болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти асосида ишлаш истагини билдирган аёл
; - бошқа ходимлар МК, жамоа келишувлари ёки жамоа шартномаларида назарда тутилган ҳолларда. Масалан, ташкилот жамоа шартномасида иш берувчи ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт бўлган ходимлар тоифалари рўйхатини, юқорида кўрсатилган рўйхатга қўшимча равишда кўрсатиши мумкин (мисол учун, кўп болали оналарга ва ҳоказо).
- Бундай вариантга йўл қўйиладими? Агар йўл қўйилса, иш жадвалининг давомийлиги қандай бўлиши керак?
– Йўл қўйилади, аммо фақат ходиманинг хоҳишига кўра. Агар у болани парваришлаш таътили вақтида ишлашга рози бўлмаса – бу унинг ҳуқуқи, иш берувчи уни мажбурлай олмайди. Ва шуни унутмангки, ходиманинг бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади (бюджет ташкилотларида ишлаётганлардан ташқари).
- Бундай рад этиш қонунийми?
- Йўқ, қонуний эмас.
аёлнинг болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаш ҳуқуқини, бунга иш берувчининг розилигидан қатъи назар, мустаҳкамлайди. Шунинг учун ходиманинг илтимосини рад этиш мумкин эмас.Тўлиқсиз иш вақтида қандай иш тартиби бўлиши мумкин
Тўлиқсиз иш вақтида аниқ иш тартиби ходим ва иш берувчи ўртасида келишилади. Бу тўлиқсиз, шу жумладан қисмларга бўлинган (масалан 5-кунлик иш ҳафтасида 4 соатли) иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (масалан, 8 соатдан тўлиқ иш кунида, аммо ҳафтада 2-3 кун ишлаш) бўлиши мумкин.
Тўлиқсиз иш вақтини белгилаш тўғрисидаги таърифларнинг мисоллари:
«Ходим ҳафтада тўлиқ уч иш куни ишлайди. Қолган кунлар – ишланмайдиган кунлар».
«Ходимга беш соатлик иш куни билан беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади».
«Ходим ҳафтанинг дастлабки уч кунида тўлиқ иш вақтини, қолган икки кун – 4 соатдан ишлайди».
«Ходимга иш тартиби белгиланади: ҳар куни 9:00 дан 13:00 гача».
«Ходим душанба ва сешанба кунлари 9:00 дан 13:00 гача, чоршанбадан жумагача – 15:00 дан 19:00 гача ишга чиқади».
«Ходим душанба, сешанба ва чоршанба кунлари 8 соатдан, пайшанба ва жума кунлари 2 соатдан ишлайди».
Тўлиқсиз иш вақти қандай расмийлаштирилади
Тўлиқсиз иш вақтини доимий равишда:
- янги ишга қабул қилинаётган ходимга белгиласангиз – у билан, тўлиқсиз иш вақти шарти асосида ва аниқ иш вақти режими кўрсатилган ҳолда, меҳнат шартномасини тузинг.
- амалдаги ходимга белгиласангиз – у билан, аниқ иш вақти режими кўрсатилган ҳолда, қўшимча келишуви тузинг. Қўшимчаг.ақти режими кўрходимнинг иш вақти режими ўзгарганлиги расмийлаштиринг ва уни my.mehnat.uz.да Ягона Миллий меҳнат тизими (ИДАК)да рўйхатдан ўтказинг.
Агар ҳолат иш берувчи тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт бўлган вазиятлар жумласига кирса, ходимдан ариза ва унинг МК 186-моддасининг 2 қисмида айтиб ўтилган ходимлар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжатларни олинг. Агар тўлиқсиз иш вақтини белгилашни ҳомиладор аёл сўраётган бўлса, у ўзининг ҳолати тўғрисида тиббий ҳужжатни, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаётган ходим – тиббий хулосани тақдим этиши лозим. Агар ходим тўлиқсиз иш вақтини белгилашни сўраса, аммо бунга ўзининг ҳуқуқини ҳужжатлар билан тасдиқлай олмаса, иш берувчи унинг талабини рад этишга ҳақли.
Тўлиқсиз иш вақти бўйича ишлаш ходим учун унинг меҳнат ҳуқуқларига қандайдир таъсир кўрсатмайди, хусусан
:
. ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигига:
. меҳнат стажини ҳисоблашга (тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаш вақти меҳнат стажига ҳеч қандай қисқартиришларсиз, тўлиқ киритилади).
Раҳбарият харажатларни қисқартирмоқчи ва баъзи ходимларга тўлиқсиз иш кунини белгилашни таклиф қилмоқда. Ходимнинг аризасисиз тўлиқсиз иш вақтини расмийлаштириш мумкинми? Ёки шунчаки буйруқ чиқариш ва иш жадвалини ўзгартириш керакми?
Ходимга унинг ёзма розилигисиз тўлиқсиз иш кунини белгилаш мумкин эмас.
Тўлиқсиз иш вақтини ишга қабул қилиш чоғида ҳам, меҳнатга оид муносабатлар жараёнида ҳам белгилаш мумкин. Иш жадвалидаги барча ўзгаришлар фақат тарафларнинг ўзаро келишувига кўра: ходимнинг ёзма аризаси ва тарафлар томонидан имзоланган меҳнат шартномасига қўшимча келишув мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади
. Аризада ходим бунинг сабабини ва ўзи хоҳлаган режимни: тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз ҳафта, шунингдек иш вақтининг аниқ давомийлигини кўрсатиши керак.
Иш берувчи қуйидаги тоифадаги ходимларга тўлиқсиз иш вақти белгилашни рад этишга ҳақли эмас
:
- Ҳомиладор аёлларга
- 14 ёшгача бўлган болаларнинг (16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларнинг) ота-онасига
- Тиббий хулосага кўра оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахсларга
- ТИЭК тавсиясига кўра ногиронлиги бўлган шахсларга
Тўлиқсиз иш вақти режимини расмийлаштириш учун:
- ходимнинг аризасини олинг;
- тасдиқловчи ҳужжатларни сўранг (масалан, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки тиббий хулоса);
- меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузинг, унда янги режим ва унинг давомийлигини аниқ кўрсатинг;
- буйруқ расмийлаштиринг. Буйруқда янги иш режими ва ишланган вақтга мутаносиб равишда, ёки ишлаб чиқаришга қараб, ҳақ тўлаш миқдорини кўрсатинг
.
Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш
Қисқартирилган иш вақти, унинг нормал давомийлиги каби – бу иш вақтининг нормаси ва унга тўлиқ миқдорда ҳақ тўланади. Яъни иш вақтининг нормал давомийлигида тегишли лавозимда / касбда ишлаётганлар учун қандай миқдорда бўлса, шундай миқдорда.
Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтида ишлаётган вояга етмаган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳоллари бундан мустасно. Уларга ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқариш натижасига қараб ҳақ тўланади
.
Тўлиқсиз иш вақти учун лавозим маоши ҳисобидан келиб чиқиб, ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда, меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда эса – бажарган ишнинг ҳажмига қараб ҳақ тўланади
.
Телеграм канали