Интизомий жазо қандай қўлланилади
Тавсияномада:
– интизомий жазо чораларининг турлари;
– интизомий жазоларни қўллаш муддатлари;
– интизомий жазоларни расмийлаштириш;
– меҳнат интизомини бузишнинг узрли сабаблари;
– интизомий жазони бекор қилиш;
– жазо вақтида мукофотдан маҳрум қилиш.
Интизомий жазонинг қандай турлари бор
Интизомий жазо чораларининг рўйхати мукаммал ва қонун бошқа чораларни қўллашни тақиқлайди. Меҳнат интизомини бузган ходимларга нисбатан қуйидаги жазо чораларини қўлланг
:
- ҳайфсан;
- жарима;
- МК161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Мажлисда раҳбар ходимга меҳнат интизомини бузгани учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик «оғзаки огоҳлантирилсин» ёзуви билан буйруқ чиқарилди.
Бундай «жазо»нинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?.
– Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.
Меҳнат кодексининг 312-моддасида интизомий чораларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган:
- ҳайфсан;
- ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
- Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Кўриниб турибдики, оғзаки огоҳлантириш ушбу рўйхатга киритилмаган ва тегишинча, ходимда интизомий жазонинг мавжудлиги олиб келиши мумкин бўлган оқибатларга олиб сабаб бўлмайди.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-қисмида: «Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди» деб тўғридан-тўғри ёзиб қўйилган.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак
. МК жазонинг энг максимал муддатини белгилайди, шунинг учун иш берувчи қилмишнинг оғир-енгиллигига қараб, қисқароқ муддат белгилаши ҳам мумкин. Масалан, 6 ойга, 9 ойга ва ҳоказо.
Интизомий жазоларни қўллашнинг аниқ тартибини, шу жумладан уларнинг амал қилиш муддатларини ички меҳнат тартиби Қоидаларида белгилаш мумкин. Бунда Меҳнат кодекси иш берувчини ходимни ҳамма нарса учун жазолашга мажбурламайди. Баъзи ҳолларда ходим ташкилотнинг меҳнат интизоми қоидаларини бузади – масалан, мунтазам ишга кеч қолади, лекин ўзининг асосий ишини бенуқсон бажаради. Бундай ҳолатда иш берувчи ўз хоҳишига кўра жазони ёки енгиллаштириши, ёки интизомий жазони умуман қўлламаслиги мумкин.
Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига интизомий жазоларни қўллаш тартиби тўғрисидаги алоҳида бобни киритиш мумкин. Мисол учун, иш берувчи ҳайфсан эълон қилиши, қандайдир ҳолларда эса жарима солиши мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхатини белгилаш.
Амалиётда, содир этилган қилмиш иш берувчига зарар келтирмаган ҳолларда ҳайфсан расмийлаштирилади. Айтайлик, ходим бир марта дресс-кодни бузди, тушликдан 20 дақиқа кечикиб келди ва ҳоказо.
Жарима – анча қатъий чора. Қонунда жарима солиш мумкин бўлган қилмишларнинг аниқ рўйхати йўқ. Умуман ходим ўзининг ҳаракатлари билан ихтиёрий ёки беихтиёр иш берувчига зарар етказган ҳолларда жарима солиш мумкин. Бунда МК ходимга солиниши мумкин бўлган жариманинг чегара миқдорини белгилайди.
Жарима миқдорларини содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллигига қараб, ихтиёрий равишда белгиланг. Масалан, ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан 50 фоизгача миқдордаги жарималарни қуйидагилар учун солишингиз мумкин:
- техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш, агар бу ишдан бўшатишга сабаб бўладиган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхатига киритилган бўлса;
- иш берувчининг қонуний фармойишини бажармаслик;
- маҳсулот етказиб бериш графигини бузиш;
- мижозлар билан қўпол муомалада бўлиш ва бошқалар.
Ишдан бўшатиш – меҳнат мажбуриятларини мунтазам, шунингдек бир марта қўпол бузганлик учун интизомий жазо
. Айтайлик, ходим аввал интизомий жазо олган, аммо яна қоидани бузди. Ёки ишга алкоголь таъсиридаги мастлик ҳолатида келди, бу ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланадиган қўпол равишдаги қоидабузарлик ҳисобланади.
Қоидани бир марта қўпол равишда бузганлик учун ишдан бўшатиш сифатидаги жазони қўллаш учун ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимни ишдан бўшатиш мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш керак
.
Меҳнат интизомининг бир марта қўпол равишда бузилишлари сифатида ички меҳнат тартиби қоидаларига қуйидагиларни киритишингиз мумкин:
- узрли сабабсиз прогуллар. Албатта ходим ўзининг иш жойида бўлмаган, прогул деб ҳисобланадиган аниқ вақт даврини кўрсатинг;
- иш вақтида алкоголь, гиёҳванд ёки токсик модда таъсиридаги мастлик ҳолати;
- тижорат, хизмат ёки компаниянинг бошқа маҳфий ахборотини ошкор қилиш;
- иш берувчига моддий зарар келтиришга сабаб бўлган, маъмуриятнинг қонуний фармойишини бажаришдан бош тортиш;
- иш берувчининг мол-мулкини ўғирлаш ёки унга шикаст етказиш ва ҳоказо.
МК 312-моддаси 1 қисмининг 3 банди бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишни мазкур қоидабузарликлар рўйхатига қатъий мувофиқ ҳолда расмийлаштиринг.
Ходимни қоидани бир марта қўпол равишда бузганлик учун қандай ишдан бўшатиш ҳақида янада батафсил тавсияномада ўқинг.
.Жазони қўллашда қуйидагиларни ҳисобга олинг:
- ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллиги;
- унинг содир этилиши ҳолатлари;
- ходимнинг олдинги ишининг сифати;
- умуман ходимнинг хулқ-атвори
.
Ҳафталик йиғилишда директор бўлим бошлиғига иш куни охиригача топшириқни бажаришни топширди. Кейинги мажлисда ўтган ҳафта якунларини кўриб чиқиб, директор топшириқни бажармаганлигини кўрсатиб, кадрлар бўлими мутахассисига интизомий жазога буйруқ расмийлаштиришни топширди. Бўлим бошлиғи буйруқни имзолашдан бош тортади ва унга ҳайфсан берилганига рози бўлмайди, чунки у раҳбариятнинг оғзаки кўрсатмаларини бажаришга мажбур эмас. Бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш керак ва бўлим бошлиғи ҳақми?
Директорнинг оғзаки фармойишини бажармаганлик учун ходимни жазолаш мумкин, аммо бу бир нечта муҳим омилларга боғлиқ:
- Ходим меҳнат шартномасида ўзига юклатилган ўз меҳнат вазифаларини виждонан бажариши шарт
. Бунда иш берувчининг белгиланган вазифаларни тезкорлик билан бажариш учун фармойишлари ҳам ёзма, ҳам оғзаки бўлиши мумкин. Оғзаки буйруқларни низоли вазиятларда исботлаш қийинроқ, шунинг учун зиддиятлар хавфини камайтириш учун муҳим топшириқларни ёзма равишда (масалан, корпоратив тизимлар орқали хизмат хати, буйруқ ёки топшириқ шаклида) расмийлаштириш тавсия этилади. - Агар топшириқ ходимнинг меҳнат вазифалари билан аниқ боғлиқ бўлса, унинг бажаришдан бош тортиши меҳнат интизомини бузиш сифатида қаралиши мумкин. Бироқ, жазонинг асослилигини баҳолашда ҳужжат билан тасдиқланган фармойишлар ҳар доим ишончлироқ бўлади.
- Агар оғзаки фармойиш бошқа ходимлар иштирокида олинган бўлса ёки бирор тизимда (масалан, корпоратив чатлар, йиғилишдан аудиоёзувлар) қайд этилган бўлса, бу фармойиш ходим томонидан берилганлиги ва тушунилганлигининг билвосита далили бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Интизомий жазони қўллаш муддатлари
Интизомий жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқни интизомий қилмиш аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай чиқаринг
. Қилмиш аниқланган кун деб:
- меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат қилиш ваколати берилган ходимнинг рапорти/ёзма доклади берилган;
- хизмат текшируви натижалари тўғрисидаги далолатнома тузилган;
- инвентаризация /текширув далолатномаси тузилган;
- қилмишнинг содир этилиши фактини қайд этган бошқа ҳужжат тузилган кун ҳисобланади.
Ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган даврни ҳисобга олманг
. Ходим ишда бўлмаган қолган вақтни, шу жумладан отгулни ҳисобга олинг
.
Ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг бузилиши натижасида содир бўлган бахтсиз ходиса чоғида қилмиш аниқланган вақт деб:
- иш берувчининг тиббий санитария қисмига/поликлиникасига хабар берилган санани
; - бахтсиз ходиса рўй берган бўлим бошлиғи ёки хавфсизлик техникасини сақлаш ва меҳнат муҳофазаси учун жавоб берувчи бошқа тузилма раҳбарларидан директор номига рапорт берилган санани;
- Н-1 шаклидаги далолатнома тузилган санани
ҳисобланг.

Агар қилмиш содир этилган кундан эътиборан қуйидаги муддатдан ортиқ вақт ўтган бўлса, интизомий жазони қўлламанг:
- 2 йил – тафтиш, молия-хўжалик фаолиятини текшириш, аудиторлик текшируви натижаларига кўра аниқланган қилмишлар бўйича;
- 6 ой – қолган барча қилмишлар бўйича.
Агар ходимни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида оғзаки эълон қилинган бўлса, масалан, директор бу ҳақида “планёрка” да маълум қилса, у ҳолда у тугаганидан кейин жазони буйруқ билан, иложи бўлса шу куннинг ўзида расмийлаштиринг.
Ҳайфсан ёки жарима тўғрисидаги буйруқда жазонинг амал қилиш муддатини ички меҳнат тартиби қоидалари ёки бошқа локал ҳужжатга мувофиқ кўрсатинг. Агар муддатлар локал ҳужжатларда белгиланмаган бўлса, уларни жазони қўллаш ваколатига эга шахснинг ихтиёрига кўра белгиланг. Муддатни 1 йилдан ортиқ ёки муддатсиз этиб белгиламанг. Агар буйруқда муддат кўрсатилмаган бўлса, жазо фақат 1 йил амал қилади ва муддати тугаши билан ўталган ҳисобланади
.
Интизомий жазо тўғрисидаги маълумотларни ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритманг – бу тақиқланган
.
Интизомий жазо қандай расмийлаштирилади
Ҳар бир интизомий қилмиш учун ходимга фақат битта интизомий жазо чорасини қўлланг. Битта ножўя ҳаракат учун иккита ёки ундан кўп жазо чорасини қўлламанг
. Агар иккита жазо чораси қўлланилса, ташкилот жазо чораларининг бирини бекор қилиш тўғрисида арзнома олиши мумкин, директор ёки айбдор бўлган мансабдор шахсни МЖтК 49-моддасига кўра жаримага тортишлари мумкин. Жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда бўлиши мумкин.
Жазо чорасини қўллашдан олдин ходимдан содир этилган қилмишнинг сабаблари ва жиҳатларини ёзма тушунтиришни талаб қилинг
. Уларни таҳлил қилинг. Агар сабаблар узрли бўлмаса, интизомий жазо тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиринг.
Дастлабки синов ва келгусида ишдан бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш даврларида интизомий жазоларни умумий тартибда қўлланг.
1 қадам. Интизомий қилмиш содир этилганлик фактини ҳужжатлар билан расмийлаштиринг
Интизомий қилмиш содир этилганлик фактини ҳужжатлар билан ходимнинг бевосита раҳбарининг хизмат/доклад хати, қилмиш содир этилганлигини тасдиқловчи рапорт ёки далолатнома билан тасдиқлаш мумкин.
2 қадам. Ходимдан тушунтириш хатини олинг
Ходимдан меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик сабабларини ёзма равишда тушунтиришини талаб қилинг
. Тушунтириш хатида ходим ножўя ҳаракатининг сабабларини батафсил баён қилиши лозим. Уларнинг узрли ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини белгиланг.
Агар ходим тушунтириш хатини ёзишдан бош тортса, бу ҳақида гувоҳларни жалб қилган ҳолда далолатнома тузинг. Ушбу далолатнома билан интизомий жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқни ходимнинг тушунтириш хатисиз ҳам расмийлаштиришингиз мумкин.
. Директор ёки бошқа мансабдор шахс мазкур шартга амалга қилмаганлик учун МЖтК 49-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.- ходимларнинг келиши/кетишини қайд этиш журналидаги ёзувлар;
- содир этилган интизомий қилмиш тўғрисидаги далолатнома;
- рапортлар, ёзма докладлар;
- видеокузатув камераларидан олинган ёзувлар ва ҳоказо.
Агар сизда ходимнинг ёзма тушунтириши ёки тушунтириш беришни рад этганлик тўғрисидаги далолатнома бўлмаса, жазони қўлламанг
. Директор ёки бошқа мансабдор шахс мазкур шартга амалга қилмаганлик учун МЖтК 49-моддасига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
.3 қадам. Ножўя ҳаракат сабабларини ўрганинг
Меҳнат мажбуриятларини бузиш ходим томонидан муайян ҳаракатларнинг содир этилиши сифатида ҳам, ходимнинг ҳеч қандай ҳаракат қилмаслиги сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. Муҳими, бу ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик ходимнинг меҳнат мажбуриятларига бевосита алоқадор бўлиши ва айбли ноқонуний тусга эга бўлиши керак. Бунда ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигини ҳисобга олинг.
4 қадам. Интизомий жазони эълон қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг
Агар ходимнинг айби қайд этилган ва исботланган бўлса, интизомий жазо тўғрисида буйруқ чиқаринг. Бунда, буйруқда иш берувчи ходимнинг айнан нимани содир этгани, ташкилотнинг ички локал ҳужжатларининг қандай қоидаларини, Меҳнат кодексининг қандай нормаларини ёки бошқа норматив қонун ҳужжатларини бузганини аниқ кўрсатиши керак.
5 қадам. Ходимни буйруқ билан таништиринг
Буйруқ билан у чиқарилган кундан эътиборан 3 иш куни мобайнида таништиринг. Агар ходим буйруқни имзолашдан бош тортса, гувоҳлар иштирокида буйруқ билан танишишдан бош тортганлик тўғрисида далолатнома тузинг
.
Агар сиз ходимни тартиб-таомилни бузган ҳолда жазолаган бўлсангиз, у ҳолда жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқни бекор қилинг.
Ҳайфсан ёки жариманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин алоҳида буйруқ чиқарманг. Муддатнинг тугаши санасидан жазо автомат тарзда бекор қилинади. Аммо жазони муддатидан олдин олиб ташлаш учун буйруқ расмийлаштириш керак.
Агар жазонинг – ҳайфсан ёки жариманинг - амал қилиши даврида ходим навбатдаги ножўя ҳаракатни содир этса, сиз уни МК 161-моддаси 2 қисмининг 4 бандига кўра, қилмишнинг оғир-енгиллигидан қатъи назар, меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатишга ҳақлисиз. Меҳнат шартномасини тугатиш тўғрисидаги буйруқда албатта олдинги жазони қўллаш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатинг.
Меҳнат интизомини бузишнинг қандай сабабларини узрли деб ҳисоблаш мумкин
Меҳнат қонунчилиги меҳнат интизомини бузишнинг узрли сабаблари рўйхатини белгиламайди. Ҳаётий вазиятларнинг ҳаммасини олдиндан назарда тутиб бўлмайди. Шунинг учун ташкилот раҳбари ҳар бир алоҳида вазиятда ходим берган тушунтиришларни ҳисобга олган ҳолда, бу масалани ҳал қилишга алоҳида ёндашади
. Бунда ташкилотнинг локал ҳужжатида меҳнат интизомини бузиш деб тан олинмайдиган узрли сабаблар рўйхатини мустаҳкамлаш мумкин. Масалан:
- ходимнинг яқин қариндошларининг касал бўлиши;
- яшаш жойини ўзгартириш, кўчиш;
- аэропортда яқинларини кутиб олиш;
- йўл-транспорт ҳодисаси ва у билан боғлиқ ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ва ҳоказо.
Таъкидлаш муҳимки, ишда бўлмасликнинг барча сабаблари ҳақида иш берувчини имкон қадар олдиндан хабардор қилиш ва ундан кейин керакли ҳужжатлар ёки тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак.
Раҳбарнинг ходимнинг вазифаларига кирмайдиган ҳаракатларни содир этиш тўғрисидаги фармойишини бажармаганлиги учун ходимни жазоламанг. Масалан, қуйидагиларни бажаришни рад этганлик учун:
1. Ходим бошқа ишга ғайриқонуний тарзда ўтказилганда, ўша ишларни.
2. У билан келишилмаган ҳолда белгиланган янги меҳнат шартларидаги ишларни.
3. Фақат ходимнинг розилигига биноан ҳал қилиш мумкин бўлган масалалар бўйича талабларни. Бундай масалаларга қуйидагилар киради:
- таътилдан чақириб олиш;
- таътилни бошқа муддатга ўтказиш;
- иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш;
- ҳомиладор аёл ёки вояга етмаган фарзандлари бўлган ходим аёлни тунги ишга, дам олиш кунлари ишлашга жалб қилиш ёки хизмат сафарига юбориш;
- ногиронлиги бўлган ходимни тунги ишга ёки дам олиш кунлари ишлашга жалб қилиш ва ҳоказо
.
- авиакомпаниянинг рейс кечиктирилгани ёки бекор қилингани тўғрисидаги маълумотномаси;
- аэропорт маъмурияти томонидан ҳужжат;
- ҳақиқий учиш/келиш вақти кўрсатилган авиачипта ва бортга чиқиш талони;
- авиаташувчи сайтидан маълумот (маълумотнома бўлмаса, онлайн буюртма бериш мумкин).
. Ушбу ҳолатда рейснинг бекор қилиниши, агар у ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, узрли сабаб деб ҳисобланиши мумкин. - иш жойида бўлмасликни прогул сифатида расмийлаштириш;
- фақат тушунтиришлар олингандан ва барча тартиб-таомилларга риоя қилингандан кейингина интизомий жазо чораларини (меҳнат шартномасини бекор қилишгача) қўллаш.
Интизомий жазо қандай олиб ташланади
Иш берувчи интизомий жазо муддатини узайтиришга ҳақли эмас. Шунингдек буйруқ билан белгиланган интизомий жазо муддатини қисқартирманг. Бунинг ўрнига жазони муддатидан олдин олиб ташлаш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг
.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати бор. У:
- Муддати ўтиши билан автоматик тарзда тугалланади.
- Муддатидан олдин олиб ташланади.
Интизомий жазони қуйидагилар асосида муддатидан олдин олиб ташлаш мумкин:
- ходимнинг аризаси;
- ходимнинг бевосита раҳбарининг илтимосномаси;
- касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномаси
.
Иш берувчи бундай ариза ёки илтимосномани қониқтириш ёки қониқтирмасликни ўз ихтиёрига кўра ҳал қилади.
Жазо вақтида мукофотдан маҳрум қилиш
Интизомий қилмиш содир этганлик учун ходимни мукофотдан маҳрум қилиш мумкин ёки мумкин эмаслиги бу масаланинг ташкилотда локал тартибда қандай ҳал қилинганлигига боғлиқ. Агар мукофотлаш тўғрисидаги Низом ёки мукофотларни тўлашни белгиловчи бошқа локал ҳужжат мавжуд бўлса, мазкур ҳужжатнинг лавозим мажбуриятларини бажармаганлик учун мукофотдан маҳрум қилишга рухсат бериш, бермаслигини аниқлаш лозим.
Мукофотлаш тўғрисидаги Низомда сўндирилмаган интизомий жазога эга ходимларга мукофот ҳисоблашни тақиқловчи қоидани назарда тутиш мумкин. Агар бундай қоида Низомда мустаҳкамланган бўлса, иш берувчи сўндирилмаган интзомий жазога эга ходимни мукофотдан маҳрум қилишга ҳақли ва бу қонунбузарлик ҳисобланмайди.
Агар мукофотдан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала локал тартибда ҳал қилинмаган бўлса, бундай чорани қўллашни тавсия қилмаймиз. Бунда ходимга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш унга рағбатлантирувчи ва компенсация тўловлари миқдорини камайтириш ёки умуман улардан маҳрум қилиш имкониятини истисно қилмайди
.
Ташкилотингизнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизими томонидан назарда тутилган мукофотларни ишдаги хизматлар ва муваффақиятлар учун бир марталик рағбатлантиришлар билан адаштирманг. Рағбатлантиришларга одатда қимматбаҳо совғалар, пул мукофоти бор ёрлиқлар ва яхши иш учун бериладиган бошқа шунга ўхшаш мукофотлар киради. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида бундай рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди ва қонун буни тўғридан-тўғри кўзда тутади
.
Ходим компаниянинг мулкини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатган. Директор унга интизомий жазо қўлламаслиги, аммо бунинг учун мукофотдан маҳрум қилиши ҳақида огоҳлантирди. Бу қонунийми?
– Ҳаммаси ташкилотда мукофотларни тўлаш тартиби қандай тартибга солинганига боғлиқ
.
Агар мукофот меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилган бўлса
Агар ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатларида мукофот тайинланмаган ҳолатлар назарда тутилган бўлса (ходим томонидан ўз вазифаларини бажармаслик ёки нотўғри бажариш, раҳбарнинг қонуний буйруқларини бажармаслик ва бошқалар) ва вазият ушбу ҳолатларга тўғри келса, сиз ходимни мукофотланадиган шахслар рўйхатидан чиқаришингиз мумкин. Бу қонунга зид эмас. Агар бундай ҳолатлар ҳужжатларда белгиланмаган бўлса, мукофотдан маҳрум қилиш устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Мукофот рағбатлантириш чораси бўлса
Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади
.
Агар саволда кўрсатилган мукофот бундай бир марталик рағбатлантириш чорасига кирса ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилмаса, у интизомий жазо муддати давомида тўланмайди. Бу меҳнат кодексининг 180-моддаси 4-қисмида кўрсатилган. Яъни, агар иш берувчи ходимга нисбатан интизомий жазо қўлламаса ҳам, лекин у илгари содир этилган ҳуқуқбузарлик учун мавжуд (олиб ташланмаган ёки сўндирилмаган) бўлса, ходим мукофотдан маҳрум қилинади.
Агар ходимда амалдаги интизомий жазо бўлмаса
уни рағбатлантириш чорасидан маҳрум қилиш ёки қилмаслик масаласи корхонанинг маҳаллий ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади
.
Директор барча ходимлардан зудлик билан аҳолини рўйхатга олишдан ўтишни ва тасдиқловчи сертификатни тақдим этишни талаб қилмоқда. Бунда директор яқин кунларда аҳолини рўйхатга олишдан ўтмаганларга мукофот пули тўланмаслиги ва жарима солиниши мумкинлигини оғзаки тарзда айтди. Раҳбарият ходимлардан мажбурий равишда аҳолини рўйхатга олишдан ўтишни ва тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишга ҳақлими? Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишдан бош тортганлиги учун мукофотдан маҳрум қилиши ёки интизомий жавобгарликка тортиши мумкинми?
Иш берувчи аҳолини рўйхатга олишда иштирок этишни рад этганлик учун интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли эмас.
Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этиш фуқаронинг давлат олдидаги мажбурияти бўлиб, ходимнинг иш берувчи олдидаги мажбурияти эмас. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда иш берувчига ходимдан давлат статистика тадбирларида иштирок этишни талаб қилиш ёки уни рад этганлик учун жазолаш ҳуқуқини берадиган нормалар мавжуд эмас.
Иш берувчи ходимларни аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиши мумкин, лекин рўйхатга олишда иштирок этишдан бош тортганларни жазолашга ҳақли эмас. Бу меҳнатга оид муносабатлар доирасидан четга чиқади ва амалдаги меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган. Интизомий жазо чоралари фақат меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланилиши мумкин
.
- Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар
- Интизомий жазоларни қўллашда йўл қўйиладиган хатоларни қандай тузатиш мумкин
- Интизомий жазо сифатида ходимнинг лавозимини пасайтиришга йўл қўйиладими
- Ходимни меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлик учун қандай ишдан бўшатилади
- Интизомий жазони олиб ташлаш тартиби
Телеграм канали