Ўриндошлик асосида ишлашга доир қандай чекловлар ва тақиқлар мавжуд
|
Ходимлар тоифалари |
Чеклов/тақиқ |
Норма |
|
18 ёшгача бўлган шахслар |
Ўриндошлик тақиқланган |
МК 433-моддаси |
|
Ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимлар |
Агар асосий иш ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан тиббиёт ходимлари мустасно) |
МК 433-моддаси |
|
Бошқа ҳоллар |
Агар қонунда тўғридан-тўғри белгиланган бўлса |
МК 433-моддаси |
|
Давлат хизматчилари, давлат органлари раҳбарлари, шу жумладан юқори мансабдор шахслар, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари |
Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай бошқа иш тақиқланган |
08.08.2022йилдаги ЎРҚ-788-сон Қонуннинг 13-моддаси; 18.10.2012йилдаги ВМҚ-297-сон қарорнинг 2 банди; 18.10.2012 йилдаги ВМҚ-297-сон қарорга илованинг 4 банди |
|
Судьялар |
Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган (агар ишга халақит бермаса) |
28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон Қонуннинг 62-моддаси |
|
Прокурорлар |
Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган |
29.08.2001 йилдаги ЎРҚ-257-II-сон Қонуннинг 43-1-моддаси |
|
Нотариуслар |
Илмий, ижодий ва педагогик ҳамда Нотариал палатадаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият тақиқланган |
26.12.1996 йилдаги ЎРҚ-343-I-сон Қонуннинг 7-моддаси |
|
Адвокатлар |
Илмий, ижодий ва педагогик ҳамда Адвокатлар палатасидаги, патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган |
26.12.1996 йилдаги ЎРҚ-349-I-сон Қонуннинг 3-моддаси |
|
Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмаларининг раҳбари |
Агар ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдори қарши бўлса |
МК 487-моддаси |
|
Автомобиль ташувлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар |
Ўриндошлик тақиқланган |
18.10.2012 йилдаги ВМҚ-297-сон қарорга илованинг 4 банди |
Телеграм канали