Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Аввалги иш жойида штати қисқартирилган ходим учун муддатидан аввал таътил
“4 ой аввал ишга қабул қилинган ходим аввалги иш жойидаги “қисқартириш” сабаб фойдалана олмаган ҳар йили бериладиган асосий таътилни беришни талаб қиляпти. Умумий қоида бўйича, биринчи иш йилида янги ходимга 6 ойдан сўнг таътил берилса, 4 ой ишлаган тақдирда, биз унга таътил беришга мажбурмизми? Ундан ташқари, ходимнинг таътили аввалги иш жойида 15 иш кунни ташкил этган, бизда эса – 24 иш куни”.
Бундай вазиятларда қандай йўл тутиш лозимлиги тўғрисида “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтириш бериб ўтди:
– Ҳақиқатдан ҳам МКнинг 143-моддасига мувофиқ йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади.
Бироқ, мазкур модданинг 3-қисмига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади.
Ташкилот бу ишчининг илтимосига кўра, биринчи иш йили учун меҳнат шартномасида кўрсатилган, белгиланган энг оз муддатидан кам бўлмаган йиллик асосий таътилни муддатидан аввал бериши шарт. Кўриб чиқилаётган ҳолатда – 24 иш куни. Таътил учун йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилган бўлишидан қатъи назар тўлиқ тўланади.
– “қисқартириш” сабаб ишдан бўшаш билан бошқа иш берувчида ишга жойлашиш ўртасида қанча вақт ўтганининг аҳамияти борми?
– Йўқ, 6 ой ишлаган ходимнинг таътил олиш ҳуқуқига ишдан бўшаши ва янги ишга қабул қилиниши ўртасидаги танаффус муддати таъсир қилмайди. Шунингдек:
- янги иш берувчининг мулк шакли (давлат ташкилоти ёки хусусий сектор);
- ишга олинаётган ходимнинг лавозими, касби, мутахассислиги (бажарадиган вазифаси);
- меҳнат шартномасининг муддати ва бошқа ҳолатларнинг ҳам аҳамияти йўқ.
– Нимага асосан янги иш берувчи муддатидан аввал таътил бериши мумкин? Ходим бунинг учун қандай ҳужжат тақдим этиши керак?
–Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини тугатишга асос кўрсатилмайди. Шу сабаб, ҳақиқатдан ҳам уни аввалги иш жойидан МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1 хатбоши бўйича бўшатишганлигини тасдиқлаш учун у меҳнат шартномаси бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан нусха тақдим этиши лозим. Айнан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқда ишдан бўшатишнинг аниқ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асоси кўрсатиб ўтилади.