Қайта ташкил этиш сабабли корхонада штатлар қисқартирилиши

preview

Корхонада қайта ташкил этиш сабабли штат қисқартирилди. Бу ҳақда туман Бандликка кўмаклашиш маркази хабардор қилинмади.

Бу вазиятда иш берувчи ва унинг мансабдор шахслари қоидабузарликка йўл қўйганми?? Агар шундай бўлса мазкур қоидабузарлик ишдан бўшатишни ғайриқонуний деб топишга ва келгусида ходимларни ишга тиклашга сабаб бўлиши мумкинми?

 

Меҳнат кодексининг 102-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган туман Бандликка кўмаклашиш марказини ходимларни келгусида ишдан озод этиш ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги талабни бажармаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддасига кўра директорнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.

Мазкур ҳолатда хабардор қилмаслик суд томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаларини ғайриқонуний равишда бекор қилиш деб топилиши ва уларни ишга тиклаш учун асос ҳисобланмайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176222_kayta_tashkil_etish_sababli_korhonada_shtat_kiskartirdi