Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Иш ўринлари бўйича квоталарни бажармаслик оқибатлари
Корхона тоғ-маъдан саноатида фаолият юритади. Ҳар йили шаҳар ҳокимияти унга иш жойларини банд қилиб қўйиш учун меъёр белгилайди. Корхона мазкур талабни бажармаса, қандай оқибатлар келиб чиқиши мумкин? Бунинг учун корхонага жарима солиниши мумкинми?
Йўқ, банд қилиб қўйиш меъёрларини бажармаганлик учун юридик шахсга жарима солинмайди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат қўшимча кафолатларни таъминлайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир қарорларини бажармаслик ташкилотлар мансабдор шахслари (раҳбарлари)нинг маъмурий жавобгарлигига сабаб бўлади (1998-йил 1-майдаги 616-I-сон Қонун билан тасдиқланган таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси).