Ходим (ҳайдовчи) компанияга тегишли бўлган хизмат автомобилида ЙТҲ содир этганда

preview

Ходим (ҳайдовчи) компанияга тегишли хизмат автомашинасида чорраҳада светофорнинг қизил чироғига бўйсунмай,  бошқа автомобиль билан тўқнашди. Маъмурий иш материаллари билан ЙТҲда мазкур шахснинг айбдор эканлиги белгиланди. Тўқнашув натижасида иккинчи авбомобил эгасига моддий зарар етказилди. Ушбу зарарни ким қоплаши керак?

Мазкур ҳолатда учинчи шахсларга зарарни тўлаш мажбурияти бевосита компания-иш берувчига юкланади.

Бироқ Фуқаролик кодексининг 1001-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходим томонидан меҳнат мажбуриятларини бажараётган вақтда етказилган зарарни тўлаган компания (иш берувчи) бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс*) ҳуқуқига эга. Бунда иш берувчи томонидан ходимга тақдим этилаётган регресс талаб ҳажми қопланган сумма миқдорига мос бўлиши мақсадга мувофиқ. Қонунда жабрланувчига тўланган суммадан юқори ёки камроқ ҳажм белгиланиши мумкин. 

Регресс талаб ҳажми ва миқдорини чеклашга фақат қонунда (мисол учун, МКнинг 201-моддаси) назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.

Фуқаролик кодексининг 1003-моддасига биноан суд зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қаноатлантирар экан, жавобгар шахсга зарарни аслича қоплаш (ўшандай турдаги ва сифатдаги ашёни тақдим этиш, шикастланган ашёни тузатиш ва ҳоказо) ёки етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини юклайди.

 

Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси Иш берувчидан зарарни ундиришга оид маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176227_hodim_haydovchi_kompaniyaga_tegishli_bulgan_hizmat