Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Эски намунадаги меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликат расмийлаштириш
Ташкилотга ходим қабул қилинди. У эски намунадаги меҳнат дафтарчасини олиб келди. Бу вазиятда кадрлар бўйича инспектор қандай йўл тутиши керак? Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни мазкур дафтарчага киритиш ёки ўрнатилган тартибда янгисини расмийлаштириш керакми?
Ушбу дафтарчага қонун ҳужжатларини бузган ҳолда берилгани учун ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни киритиш мумкин эмас. .
Мазкур вазиятда Давлат меҳнат инспекцияси талабларига мувофиқ ҳозирги иш берувчи Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг (АВ томонидан 1998-йил 29-январда 402-сон билан рўйхатга олинган) IV бўлимида ўрнатилган қоидалар бўйича амалда бўлган намуна бланкасида меҳнат дафтарчасининг дубликатини расмийлаштириши ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни унга киритиши зарур.