Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатишга хос жиҳат

preview

Корхонада бир нечта шахс хизмат кўрсатиш шартномаcи бўйича ишлайди. Уларга тўланадиган пул маблағларидан ўрнатилган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади. Мазкур шахслар иш даври меҳнат стажига киришини ва тўловлардан солиқ ушлаб қолинаётганини важ қилиб, кадрлар бўлимидан уларга меҳнат дафтарчаси расмийлаштиришни сўрашди. Улар билан меҳнат шартномалари тузилмагани учун кадрлар бўйича инспекторда бу борада шубҳа уйғонди. 

 

Мазкур шахсларга меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш ва уларга юқоридаги шартномалар бўйича иш вақти ҳақидаги ёзувларни киритиш керакми? 

 

Йўқ, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари бўйича хизмат кўрсатаётган шахсларга Меҳнат кодекси ва бошқа меҳнат қонун ҳужжатлари нормалари тадбиқ этилмайди. Мазкур шахсларга меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш назарда тутилмаган. 

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажариш даври (2019 йил 1 январдан кейинги давр учун) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисоблаш шарти билан иш стажига қўшиб ҳисобланади (ВМнинг 2011-йил 8-сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 47-банди). 

 

Меҳнат дафтарчалари бланкаларини расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчалари бланкаларини расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Меҳнат дафтарчалари бланкаларини расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text176232_korhonada_bir_nechta_shahs_hizmat_kursatish_shartnomalar