Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим иш ҳақидан алимент тўлаш
Ташкилотга ходимдан алимент ундириш тўғрисида суд буйруғи келиб тушди, унда “17 октябрдан бошлаб ундирилсин” деб кўрсатилган. Иш берувчи октябрь учун алимент ҳисоблаш учун нотўлиқ ойни, яъни 17 октябрдан 31 октябргача оладими ёки тўлиқ ойни 1 октябрдан 31 октябргача оладими?
Ташкилот алиментни ходимга 17 октябрдан 31 октябргача бўлган давр учун ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолиши лозим.