Мажбурий таътил рад этилганда иш берувчининг ҳаракатлари

preview

Корхонада буюртмалар йўқлиги боис бир қатор ходимларга топшириқ беришнинг иложи йўқ. Муассислар вазият яхшиланишига умид боғлаб, ходимлар сонини қисқартириш ёки фирмани ёпиш каби фавқулодда чораларни кўрмоқчи эмас. Директорга ходимлар билан 3 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисида ариза топшириш юзасидан суҳбат ўтказиш топширилди. Ходимлардан бир қисми бекор туриб қолинган вақт учун компенсация тўлашни талаб қилмоқда.

Улардан ариза беришни талаб қилиш қонунийми? Ходимлар таътилга чиқишни узил-кесил рад этганда иш берувчи қандай йўл тутади?

 

Йўқ, директор ходимдан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериш тўғрисидаги аризани беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Таътилга чиқиш ходимнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади .

Мазкур ҳаракат меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланиб, директорнинг Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига кўра жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бунда ташкилот раҳбарияти томонидан ходимларга ўз хоҳишига кўра ариза бериш тўғрисида таклиф берилиши, ходим томонидан таклиф қилинган шартлар қабул қилиниши қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Ходимлар иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқишни рад этса, иш берувчи ишлаб чиқариш зарурияти муносабати билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирган ҳолда уларга корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф қилиши (Меҳнат кодексининг 95-моддаси биринчи қисми) ёки бекор туриб қолинган вақтни расмийлаштириб, бу вақт учун ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаши шарт .

 

 

 

Иш хақи сақланмаган холда бериладиган таътилни расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Иш хақи сақланмаган холда бериладиган таътилни расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси Иш хақи сақланмаган холда бериладиган таътилни расмийлаштириш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси /uz/publish/doc/text177911_majburiy_tatil_rad_etilganda_ish_beruvchining_harakatlari