Прогулни «иш ҳақи сақланмайдиган таътил» сифатида расмийлаштириш мумкинми

preview

«Ходимлардан бири иш вақтида раҳбардан бир неча соатга рухсат олди. Аммо, амалда тушлик вақтида 1 соатгагина кўриниб, кун бўйи ишда бўлмади. Раҳбар иш вақтини ҳисобга олиш табелида унга с/т қўйишни буюрди («иш ҳақи сақланмайдиган таътил»). Кейинчалик ходим шифокор қабулида бўлганлиги тўғрисида маълумотнома олиб келди. Иш вақтини ҳисобга олиш табели аллақачон ёпилган. Ходим ариза ёзишни рад этгани сабабли иш ҳақи сақланмайдиган таътилни расмийлаштира олмайман. Вазиятдан қандай чиқиш мумкин?». 

 

 – Барча масалаларни ўз вақтида ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этиш зарур.

Ходимдан тегишли аризани олмасдан туриб (ёки "орқа сана" билан) ходимнинг ишда йўқлигини иш ҳақи сақланмайдиган таътил сифатида расмийлаштириш мумкин эмас. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил фақат ходимнинг илтимосига биноан берилади  раҳбарнинг кўрсатмаси билан эмас.

Аммо бу кунни иш куни деб ҳисоблаш ҳам мумкин эмас, чунки ходим ҳақиқатда ишламаган.

Ички меҳнат тартиби қоидалари, қоида тариқасида, ходим ишда бўлмаганлигини қачон ва қайси ҳолларда прогул деб тан олиш ва иш жойида бўлмаган кунлар учун пул тўламаслик ҳолатларини назарда тутади.

Иш берувчи, шунингдек прогул сабаби узрли бўлмаса, интизомий жазо тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Тиббий муассасадан тақдим этилган маълумотнома қабул қилиш ва ишда бўлмаганлик сабабини узрли деб тан олиш мумкин. Аммо бундай маълумотномалар асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасидан фарқли ўлароқ, пул тўланмайди.

Эътибор беринг

Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, у бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритилади .

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўлади. Унинг асосида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритилади .

 

Вазиятни қандай тузатиш мумкин

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни расмийлаштириш керак эмас. Табелда белги қўйинг ва ишда бўлганлик ўрнига, масалан, "м"("маълумотнома")ни кўрсатинг. Уни табелга илова қилинг. Бу бухгалтерия бўлимига ушбу кун учун иш ҳақи ҳисобламаслик учун асос бўлади.

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /uz/publish/doc/text181275_progulni_ish_haqi_saqlanmaydigan_tatil_sifatida_rasmiylashtirish_mumkinmi