Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходимга таътил учун ҳақ у таътилдан қайтганидан сўнг тўланса
Молиявий қийинчиликлар туфайли иш берувчи ходимга таътилдан қайтганидан кейингина таътил учун ҳақ тўлади. Агар ходимнинг ўзи рози бўлса, бунга йўл қўйиб бўладими?
– Меҳнат кодексининг 148-моддаси 2-қисмига мувофиқ, таътил учун ҳақ тўлаш белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Ходимнинг бу масалада розилиги муҳим эмас.
Аммо раҳбарнинг (бошқа мансабдор шахснинг) ҳаракатлари, агар кечиктирилган тўлов айнан унинг айби билан содир бўлса, меҳнат қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади.
Агар ҳисобварақда пул йўқлиги ёки форс-мажор вазият юзага келгани сабабли ҳисобварақдан операцияларни амалга оширолмаслик ёки мансабдор шахслар ёхуд банк ё давлат идораси ходимларининг нотўғри ҳаракатлари туфайли юзага келса, корхонанинг эса бунда айби бўлмаса, Маъмурий кодекснинг 49-моддаси қўлланилмайди.
Қандай тузатиш керак
Афсуски, иш берувчининг айби билан содир этилган бу хатони қонуний йўл билан тузатиш мумкин эмас. Ходимнинг таътилга чиқиш санаси, таътил пулини ҳисоблаш ва бериш (олиш) ҳужжатлаштирилади, шу жумладан бухгалтерияда.
Шунингдек, иш берувчи молиявий қийинчиликлар сабаб таътилни ходимнинг розилигисиз ўз ташаббуси билан бошқа муддатга кўчира олмайди.
Ходимнинг ўзи, агар унга таълил ҳақи тўланмаган бўлса ёки таътил бериш вақти ҳақида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилинмаган бўлса, Меҳнат кодексининг 145-моддаси 4-қисмига мувофиқ таътил вақтини бошқа вақтга кўчиришни талаб қилишга ҳақли, . Бунинг учун ходим ариза бериши керак .