Ходим аттестациядан ўтолмаса, иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш мумкинми

preview

«Ходимлар касбий лаёқатлиликка мажбурий аттестациядан ўтишлари керак. Раҳбар ундан муваффақиятли ўтган ходимларга мукофот беришни ва қониқарсиз натижа кўрсатганларнинг иш ҳақидан 20 фоизини ушлаб қолишни режалаштирмоқда. Шундай қилиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, унда қандай ҳужжатлар асосида (буйруқ, аттестация натижалари)?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 
 
–  Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Агар у рози бўлмаган тақдирда  — суднинг қарорига асосан.

Ходимнинг розилигидан қатъи назар қуйидагиларни ушлаб қолиш мумкин:

       1) Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

2) суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш мақсадлари учун суммалар;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансларни сўндириш суммаси;

4) агар меҳнат шартномаси ходим унинг ҳисобидан таътил олган йилнинг охиригача бекор қилинса, ишлаб берилмаган таътил кунлари учун компенсация;

5) иш берувчига етказилган зарарни қоплаш, агар зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик даромадидан ошмаса;

6) Меҳнат кодексининг 181-модда 1-қисм 2-бандида назарда тутилган жарима.

Ходимнинг аттестациядан қониқарсиз ўтиши ушбу рўйхатга киритилмаганлиги сабабли, тегишинча ходим иш ҳақининг бир қисмини ушбу асосда ушлаб қололмайсиз.

Қониқарсиз аттестация натижаларига кўра фақат бошқа кам малакали ишга ўтказиш, ходим рад этган тақдирда эса меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин .
 
Нима учун аттестациянинг қониқарсиз натижаларини интизомий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаш мумкин эмас
Агар ходим ИМТҚ  ёки жамоа шартномаси билан тасдиқланган меҳнат тартибини бузган бўлса, интизомий жазо чораси сифатида жарима қўлланилиши мумкин.

Корхонада меҳнат интизоми ўз ичига қуйидагиларга риоя қилишни олади :

  • меҳнат қонунчилиги;
  • технологик интизомни, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига қўйиладиган талабларни назарда тутувчи жамоа шартномаси, ИМТҚ ва корхонанинг бошқа маҳаллий ҳужжатлари шартлари;
  • ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари.

Шундан келиб чиқиб, аттестациядан қониқарсиз ўтганлик корхонада меҳнат интизомини бузувчи ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланмайди. Тегишинча, ходимга нисбатан жарима кўринишидаги жазо қўлланилиши мумкин эмас.

Эътибор беринг
Ягона истисно: ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатлари ёки ходим билан меҳнат шартномасида ходим аттестациядан ўтолмаган (қониқарсиз ўтиш) тақдирда иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш ҳақида банд бўлса, иш берувчи бундай санкцияларни қўллашга ҳақли бўлади.

 

Ўзбекистонда интизомий жазолар – интизомий жазо тартиби, интизомий жазоларнинг сабаблари тўғрисида ўзбекистон республикасида интизомий жазолар, интизомий жазолар, интизомли жазоларни қўллаш, интизомли жазолар қўллаш, ўзбекистонда интизомий жазолар Ўзбекистон Республикасида интизомий жазолар. Мазкур саҳифадан сиз РЎЗ-да интизомий жазолар тўғрисида кўпроқ маълумотларни топишингиз мумкин. Интизомий жазоларнинг сабаблари, интизомий жазолар қандай қўлланилади /uz/publish/doc/text182755_hodim_attestaciyadan_utolmasa_ish_haqining_bir_qismini_ushlab_qolish_mumkinmi