Асосий ходимнинг ўрнига вақтинча бошқа ходимни ишга олиш тартиби

preview

«Бош бухгалтер бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътилида, у бу таътилни бола 3 ёшга тўлгунга қадар давом эттиришни режалаштирмоқда. Ушбу давр учун директор бухгалтерлардан бирини бош бухгалтер лавозимига ўтказмоқчи. Бундай алмаштириш учун бош бухгалтернинг ёзма розилигини олиш керакми? Буйруқни қандай қилиб тўғри тузиш лозим ва қандай ҳужжатлар керак?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

– Агар асосий ходим вақтинча йўқ бўлса (айниқса, узоқ вақт давомида, масалан, бола парваришлаш таътилида), сиз ушбу давр учун унинг лавозимига қуйидагилар асосида бошқа ходимни ўтказишингиз мумкин:

  • ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича ;
  • бошқа ишга ўтказилаётган ходимнинг илтимоси бўйича .

Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг розилигини олиш шарт эмас.

Иш берувчи  бундай ўтказишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштиради. Бунинг учун ўтказилаётган ходимнинг аризаси асос бўлиб хизмат қилади.

Ўтказиш даври сифатида бола 3 ёшга тўладиган аниқ санани кўрсатишни тавсия этмаймиз, чунки асосий ходим исталган вақтда бола парвариши  таътилини тўхтатишга ва ишга чиқишга ҳақли.  Шунинг учун буйруқда муддатни – «асосий ходим бола парваришлаш таътилидан қайтгунига қадар» деб кўрсатинг

Бошқа ишга вақтинча ўтказишлар меҳнат шартномасида акс эттирилмайди . Тегишинча, ЯММТга ўзгартириш киритиб бўлмайди.

Аслида ўтказиш ҳужжатлаштирилади, ЯММТ дастурида эса вақтинчалик вакансия бола парвариши таътилидаги ходим лавозими остида қолади.

Бундай ҳолда бухгалтер лавозимига вақтинча янги ходимни қабул қилиш зарурати туғилса,  «бухгалтер» лавозимига қўшимча бирлик киритиш ва муддатли меҳнат шартномаси бўйича янги ходимни қабул қилишни расмийлаштиришни тавсия этамиз.

Буйруқ намунаси 

«Ишлаб чиқариш зарурати сабабли, бош бухгалтер_____________________  бола 3 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътилида бўлганлигини назарда тутиб, –

БУЮРАМАН:

Асосий ходим ишга қайтгунига қадар унинг ўрнига бухгалтер_________________________нинг розилиги билан штат жадвалига мувофиқ бош бухгалтер лавозими бўйича иш ҳақи тўланган ҳолда вақтинча бош бухгалтер лавозимига ўтказилсин.

Асос: ариза _____________».

 

Бошқа ишга ўтиш, ўриндошлик Бошқа ишга ўтиш, ўриндошлик Бошқа ишга ўтиш, ўриндошлик /uz/publish/doc/text183235_asosiy_hodimning_urniga_vaqtincha_boshqa_hodimni_ishga_olish_tartibi