Қисқартирилаётган ходим буйруқни имзоламаса

preview

«Ходим «қисқартириш бўйича» ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни имзоламаган, чунки у меҳнат шартномасини бекор қилишга рози эмас. Кадрлар хизмати бу ҳақда далолатнома тузди. Бунинг оқибати қандай бўлади? Агар буйруқ ходим томонидан имзоланмаса, келгусида муаммо бўлмайдими?».

Вазиятни «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

 

–  Сиз ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиб-қоидаларини чалкаштиряпсиз.

Ходимни ишга қабул қилаётганда ҳақиқатан ҳам ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ билан имзо чектириб таништиришингиз керак . Ишдан бўшатиш тартиб-таомили эса нафақат буйруқ билан таништиришни, балки унинг нусхасини ходимга топширишни ҳам назарда тутади . Бу – ходим ишдан бўшатишга рози бўлмаган тақдирда, иш жойига тиклаш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қила олиши учун керак. Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан бошлаб 1 ой ичида судга мурожаат қилиши  мумкин .

Тегишинча, ишга қабул қилинаётганда ходим: «буйруқ билан танишдим» ва ишдан бўшаётганда – «буйруқ нусхасини олдим» деб ёзади. Ушбу ёзувларни тасдиқлаш учун – имзо чекади.

Одатда , буйруқ нусхасини олганлик тўғрисидаги ёзув иш берувчининг кадрлар хизматида қоладиган нусхасига ёзилади.. Шунинг учун, агар меҳнат инспекцияси текширув билан келганда ёки ходим билан низо келиб чиқса, ходимлар бўйича инспекторнинг буйруқ нусхаси ҳақиқатан ҳам топширилганлигини исботлаши осон бўлади.

Агар ходим ишдан бўшатишга рози бўлмаса ва ишдан бўшатиш тартиб-таомилини эътиборсиз қолдирса, бу ҳақда гувоҳлар иштирокида далолатнома тузинг. Аммо далолатномада ходим нафақат буйруқ билан танишишдан, балки унинг нусхасини ҳам олишдан бош тортганини кўрсатинг. Акс ҳолда, иш берувчи буйруқ нусхасини тақдим этишни ният қилмагандек таассурот уйғониши мумкин. Бу эса меҳнат қонунчилигининг бузилиши бўлиб, қуйидагиларга олиб келиши  мумкин:

  • Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича меҳнат инспекциясидан жарима;
  • иш берувчи томонидан бошқа тартиб-таомил бузилишлари ҳам бўлса, ҳаммаси биргаликда –қисқартирилган ходимни ишга қайта тиклаш ва агар у судга мурожаат қилса, унга етказилган зарар учун компенсация тўлаш .

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /uz/publish/doc/text184890_qisqartirilaetgan_hodim_buyruqni_imzolamasa