Кадрлар бўйича яхши мутахассис эканлигингизга ишонч ҳосил қилишни таклиф этамиз

preview

«Кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади», деган  кенг тарқалган ибора бор. Кадрлар – бу ҳар қандай корхонанинг асосий ресурси ва бойлигидир. Ушбу ресурснинг шаклланиши учун кадрлар хизмати мутахассислари жавобгардир. Айнан уларнинг касб маҳорати компания жарималар ва суд муҳокамаларида пул йўқотадими-йўқми ёки – бу каби муаммолардан осонгина қоча оладими, шуни белгилайди.

Барча зарур билимларга эга эканлигингизни ва имкон бўлганда, барча хатти-ҳаракатларингизни қонунчилик билан асослай оламан, деб ишонч билан айта оласизми?  Меҳнат инспекциясининг текширувидан осонгина ўта олишингиз ва хатти-ҳаракатларингиздан на ходимлар, на иш берувчи азият чекмаслигига ишончингиз комилми?

Бизда сиз учун яхши таклиф бор!

 

Бизнес нима билан шуғулланаётганига қараб, кадрлар бўйича мутахассисларнинг вазифалари турлича бўлиши мумкин. Улар  ходимларнинг шахсий ҳужжатларини, ҳарбий рўйхатга олишни юритишади, ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказишни, касаллик варақаларини расмийлаштиришади, штат ва таътиллар жадвалини тузишади, Меҳнат кодекси ва қонун ҳужжатларида  белгиланган бошқа вазифаларни бажаришади. Буларнинг барчаси катта масъулият билан боғлиқ: кадрлар бўйича ходимнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари иш берувчи учун турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Масалан, ходимнинг фойдасига ҳал қилинган меҳнат шартномасини ноқонуний равишда бекор қилиш тўғрисидаги суд низоси мажбурий прогул учун тўловни ва ходимнинг суд харажатларини қоплашга олиб келиши мумкин.  Бу каттагина сумма бўлиши мумкин! Агар ноқонуний ишдан бўшатишда кадрлар бўйича ходимнинг айби бўлса, иш берувчи унга етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган чегаралар доирасида қоплаш мажбуриятини юклашга ҳақлидир. Шунингдек, меҳнат қонунчилигининг турли хил бузилишлари учун иш берувчининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади (жарималар, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари).

Бундан ташқари, саводсиз юритилган кадрлар ҳисоби текшириш пайтида меҳнат инспекциясининг шикоятларига ва натижада яна маъмурий жарималарга олиб келиши мумкин.

 

Кадрлар бўлими ходими нималар қилишни билиши керак  

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг mehnat.uz порталида эълон қилинган профессионал стандартга мувофиқ, кадрлар бўлими ходими қуйидагиларни бажара олиши керак:

  • ходимлар бўйича ташкилий ва бошқарув ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш;
  • кадрларга оид ҳужжатларни меҳнат, aрхив қонунчилиги, ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатлари талабларига мувофиқ сақлашни ташкил этиш;
  • кадрлар ҳужжатларини таҳлил қилиш, маълумотларни маълумотлар базаси ва ҳисоботларга ўтказиш;
  • ходимларнинг иш жойида бўлишини назорат қилиш;
  • ахборот тизимларида ва моддий ташувчиларда ҳужжатлар ҳисобини юритиш ва рўйхатдан ўтказиш ва б.

Барча вазифаларни уддалаш учун кадрлар бўйича ходимга кўплаб соҳаларда махсус билим керак бўлади. Лекин, биринчи навбатда, у меҳнат қонунчилиги ва меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа ҳужжатларни билиши керак.

Изоҳ: у ёки бу нормаларни ёддан билиш шарт эмас. Яхши мутахассис норматив-ҳуқуқий базадан фойдаланишни билиши керак. Айнан муаммоли вазиятни таҳлил қилгач, унинг амалдаги қонунчиликда ҳал этилишига жавоб топа олиши керак. Бунинг учун у Меҳнат кодексидан ташқари унга қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдам бериши ҳақида аниқ ва равшан тасаввурга эга бўлиши керак.

Масалан, Меҳнат кодексида сиз қуйидаги саволларга жавоб топа олмайсиз:

  • зарарли меҳнат шароитлари учун қўшимча таътиллар қандай миқдорда тақдим этилади;
  • қандай жойларда ишловчиларга иш ҳақига қўшимча тўловлар тўланади;
  • вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қандай тайинланади ва тўланади;
  • бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар қандай, қачон ва кимга тақдим қилинади;
  • қайси ташкилотлар «квота» ўринларини яратишга мажбур;
  •  архив кадрлар ҳужжатларини қандай ва қаерда сақлаш керак;
  • қоғоз меҳнат дафтарчаларини қандай юритиш керак;
  • ҳарбий ҳисобга олишни қандай юритиш керак;
  • мамлакат ичида хизмат сафарининг максимал давомийлиги қанча ва ҳоказо.

Ушбу мезонларга мос келишингизга ишонч ҳосил қилиш ва зарурат бўлганда, малакангизни эксперт даражасига кўтариш учун «Кадрлар ишини юритиш» курси ёрдам беради.

Ушбу курсда сиз қуйидагиларни ўрганасиз:

1) меҳнат қонунчилиги нормаларини тушунишни;

2) кадрлар иши ҳужжатларини тўғри ишлаб чиқиш ва юритишни;

3) маҳаллий норматив қоидаларни тузиш ва расмийлаштиришни;

4) кадрларга оид ҳар қандай тартиб- таомилларини тўғри расмийлаштиришни;

5) ҳар қандай қадамингизни қонун нормалари билан асослашни.

Ҳавола орқали «Кадрлар ишини юритиш» курси ҳақида кўпроқ маълумот олиш ва унга ёзилиш мумкин.