Муддатли меҳнат шартномасини огоҳлантиришсиз бекор қилиш мумкинми

preview
Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

Муддатли меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасидан унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, тарафлардан исталган бири – ходим ёки иш берувчи - бошқа тарафнинг хоҳишидан қатъи назар, меҳнат муносабатларини бекор қилишга ҳақли эканлиги билан фарқ қилади. Бунда янги МК тарафларни бу ҳақда бир-бирини олдиндан огоҳлантиришга мажбур қилади. Аммо иш берувчи ходимни огоҳлантирмоқчи ёки ишдан бўшатишни расмийлаштирмоқчи бўлган кунларда у ишда бўлмаса, қандай йўл тутиш керак? 

«Муддатлилар»ни ишдан бўшатиш тартиб-таомилининг ўзига хос томонлари ҳақида «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова гапириб берди:

 

Эслатиб ўтамиз

Меҳнат шартномаси қуйидаги муддатларга тузилиши мумкин:

  • номуайян муддатга;
  • уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси).   

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади .

– Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида қарор қилган тараф бошқа тарафни камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак .

Иш берувчи огоҳлантиришни 2 нусхада расмийлаштиргани мақсадга мувофиқ, шунда ходим унинг бир нусхасини олганини тасдиқлаш учун иш берувчидаги огоҳлантириш нусхасига қўл қўяди.

Агар ходим ишда бўлмаса, огоҳлантиришни маълум қилинадиган буюртма хат билан почта орқали юборинг.

Почта квитанцияси ва хатни олганлиги тўғрисида ходим томонидан имзоланган шаклни ходим огоҳлантирилганлигининг далили сифатида сақлаб қўйинг.

Эътибор беринг
Агар ходим иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига ишга олинган бўлса, бўлажак ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш керак эмас. Бу вазиятда меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

 

Муддатли меҳнат шартномасини қайси вақтда бекор қилиш керак

Иш берувчи меҳнат шартномасини МКнинг 158-м. бўйича меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан бир ҳафта ичида бекор қилишга ҳақли. Бу даврда меҳнат шартномаси бекор қилингани тўғрисида буйруқ чиқариш ва ходимни у билан таништириш керак.

Масалан, меҳнат шартномасининг муддати   «10 сентябргача». Тарафлар меҳнат муносабатларини 10 сентябрдан 17 сентябргача бекор қилишга ҳақли. Ёки масалан, меҳнат шартномаси 2021 йил 22 декабрда – 1 йилга имзоланди. Тегишинча, унинг тугаш санаси 2022 йил  22 декабрь. Меҳнат муносабатлари 2022 йил  29 декабргача бекор қилиниши мумкин.

Ушбу қоида, шунингдек ходим маълум бир ишни бажариш вақтига қабул қилинганда ҳам амал қилади. Бундай ҳолда, бир ҳафталик муддат иш натижаларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси томонлар томонидан имзоланган кундан бошлаб бошланади.

Айтайлик, 8 сентябрь куни веб сайт ишлаб чиқиши учун ходим дастурлаш бўлимига ишга қабул қилинди. Иш 20 октябрда якунланди, томонлар бажарилган ишлар далолатномасини 21 октябрда имзоладилар. Меҳнат шартномаси 28 октябрдан кечиктирмай бекор қилиниши керак.

Эътибор беринг
Агар муддат тугаганидан кейин меҳнат муносабатлари давом этса ва тарафларнинг ҳеч бири уни 1 ҳафта ичида тугатишни талаб қилмаса, 8-куни меҳнат шартномаси номаълум муддатга давом эттирилган деб саналади. Ходимни фақат бошқа асосларда ишдан бўшатиш мумкин бўлади.

Муддатли меҳнат шартномасини ходимнинг вақтинча ишга лаёқатсизлиги ёки таътил даврида ҳам бекор қилиш мумкин. Бундай даврларда ишдан бўшатишни тақиқлаш фақат МКнинг 161-моддаси бўйича иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга нисбатан амал қилади, ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганли ҳоллари бундан мустасно .  Шунингдек, бошқа сабабларга кўра (прогул ва б.) «муддатли» ходимнинг ишда йўқлиги ишдан бўшатишга тўсиқ бўлмайди.

 

Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилишни қандай расмийлаштириш керак

Меҳнат кодексининг 171-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ( электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани) ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт.

Агар ходим муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишда бўлмаса, унга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши ёхуд меҳнат дафтарчаси почта орқали юборилишига розилик бериши зарурлиги ҳақида почта орқали ёзма хабарнома (юқорида ёзилганидек маълум қилинадиган буюртма хат билан) юборинг .

Эътибор беринг
Ходимнинг розилигисиз меҳнат дафтарчасини юбориш мумкин эмас.

Иш берувчи билдиришнома юборилган кундан эътиборан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ходим меҳнат дафтарчасини бериш тўғрисида мурожаат қилгандан кейин уни уч кундан кечиктирмай бериш керак .

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини ходимнинг розилигисиз почта орқали юбориш мумкин. Албатта почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги билдиришнома билан. Агар  меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси йўқолган ёки бузилган бўлса, ходим иш берувчига бундай буйруқнинг янги кўчирма нусхасини бериш учун мурожаат қилишга ҳақли.  Бундай ҳолда у ходимга мурожаат қилган кунидан эътиборан уч кундан кечиктирмай берилиши керак .

Бундан ташқари, сизга ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида бошқа ҳар қандай усул билан хабар беришингизни маслаҳат берамиз (телефон рақамига қўнғироқ қилиш, электрон почта,  мессенжерлар ва бошқалар орқали  хабар юбориш).

 

Иш ҳақини қачон тўлаш керак

Ходимга тегишли бўлган барча суммаларни  ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда тўланг. 

Агар ходим шу куни ишда бўлмаса, иш ҳақи ва бошқа суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланади .

Агар ходим касал бўлса ва шунинг учун меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишда бўлмаса, унга шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳам тўланади.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда пайдо бўлса, синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб,  берилади.

 

 

Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш - меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар ва меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар. Меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни. Бу эрда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, меҳнат шартномасини бекор қилиш сабаблари /uz/publish/doc/text186763_muddatli_mehnat_shartnomasini_ogohlantirishsiz_bekor_qilish_mumkinmi