«Иш ҳақи сақланмайдиган» таътил муносабати билан иш йили қандай сурилади

preview

«Агар ходим   йил давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар олган бўлса, унинг иш йили тугаши даври   суриладими? Агар - сурилса, аниқ қандай кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаш тартиби қандай?».

Саволларга «Нормэксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

– Иш йили – бу ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври . Иш йили ҳар бир ходим учун индивидуал тарзда ҳисоблаб чиқилади.

Меҳнат таътилини тўғри ҳисоблаш бевосита иш йилини ҳисоблашнинг тўғрилигига боғлиқ. Шундай қилиб, умумий қоидаларга кўра, ходим ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини олишга ҳақли . Иш берувчи эса таътилни ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар беришга мажбур .

Эътибор беринг
Жорий иш йилининг тугаш вақти ва тегишинча, навбатдаги иш йилининг бошланиши сурилиши мумкин, чунки меҳнат таътилини олишга ҳуқуқ берувчи баъзи даврлар иш стажига киритилмайди. Хусусан, болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар . ҳамда иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти киритилмайди .

Иш йили давомида фойдаланилган «иш ҳақи сақланмайдиган» таътил кунларининг умумий сони 2 ҳафтадан ошмаслиги керак. 14 календарь кундан ошган бундай таътил кунлари меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилмайди. Айнан шу кунлар сонига иш йилининг тугаш санаси сурилади.

Мисол
Иш ҳақи сақланмайдиган таътилни ҳисобга олган ҳолда иш йилини ҳисоблаш
1) Ходимнинг навбатдаги иш йили 2022 йил 3 августда бошланди. Ушбу иш йилида ходим 20 календарь кун давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлди.

Ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берувчи стажга барча «иш ҳақи сақланмайдиган» таътилларнинг фақат 14 календарь куни киритилгани сабабли, ушбу иш йилининг тугаши «таътил» стажидан чиқарилган кунлар сонига сурилади. Яъни – 6 календарь кунга.

Тегишинча, навбатдаги иш йилининг тугаш санаси 2 август эмас, балки 2022 йил 8 август бўлади. Ходим учун янги иш йили 2022 йил 9 августдан бошланади.

2) Ходимнинг иш йили 2022 йил 1 августдан бошланган. Умумий қоида бўйича ушбу ходимнинг иш йили 2023 йил 31 июлда тугаши керак. Аммо иш йили давомида ходим икки марта иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан фойдаланган: 2022 йил ноябрда – 12 календарь кун ва 2023 йил апрелда – 10 календарь кун. «Иш ҳақи сақланмайдиган» таътилнинг умумий давомийлиги 22 календарь кунни (12 + 10) ташкил этди.

Ходимнинг иш йили тугаши 8 календарь кунга сурилади (22 – 14) = 8. Унинг кейинги иш йили 1 августдан эмас, балки 2023 йил 9 августдан бошланади ва 2024 йил 8 августда тугайди.

3) Ходимнинг иш йили 2022 йил 9 июлда бошланган. Тегишинча, у 2023 йил 8 июлда тугаши керак эди. Бироқ иш йили давомида ходимга давомийлиги 60 кун (2 ой) бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилди.

Унинг иш йили тугаши 46 календарь кунга (60 – 14) сурилади ва 2023 йил 23 августда тугайди. Тегишинча, кейинги иш йили 9 июлдан эмас, балки 2023 йил 24 августдан бошланади.

Эътибор беринг
Ички тартибда исталган давомийликдаги иш ҳақи сақланмайдиган таътил (лекин кўпи билан 3 ой қилиб белгиланган чегарада) навбатдаги меҳнат таътилини олишга ҳуқуқ берувчи (масалан, карантин чоралари муносабати билан оғир аҳволдаги касал болага ғамхўрлик қилиш зарурати туфайли иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва б.) иш стажига киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилиши мумкин. Ушбу қоида қонун ҳужжатларига нисбатан ходимларнинг вазиятини яхшилайди. Шунинг учун уни жамоа шартномасига, бошқа ички ҳужжатга ёки меҳнат шартномасига киритишга йўл қўйилади.

Навбатдаги таътилларни тақдим қилиш тўғрисидаги маълумотларни ходимнинг  Т-2 шаклидаги шахсий варағида кўрсатинг . Агар иш йили давомида ходимда «таътил» стажига киритилмайдиган даврлар  бўлса, варақанинг бешинчи қисмида (қўшимча маълумот) ҳар бир бундай давр ҳақида тегишли белги қилинг.

Баъзи корхоналар Т-2 шаклидаги шахсий варақда ёзувлардан ташқари иш йили тугашидаги сурилишлар тўғрисидаги маълумотларни иш ҳақи сақланмайдиган таътил ёки бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши таътилини тақдим қилиш тўғрисидаги буйруқларда кўрсатишади.

 

 

Ўзбекистонда таътил вақти бўйича маслаҳатлар - иш таътиллари бўйича маслаҳатлар ва кўрсатмалар дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича кўрсатмалар, ўзбекистонда дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда ходимларнинг дам олиш вақти билан боғлиқ масалалар бўйича professional маслаҳат олинг. Мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ дам олиш, дам олиш, дам олиш, танаффус ва иш вақти каби дам олиш вақтининг турли жиҳатлари бўйича фойдали маслаҳатлар ва босқичма-босқич кўрсатмалар беради /uz/publish/doc/text187781_ish_haqi_saqlanmaydigan_tatil_munosabati_bilan_ish_yili_qanday_suriladi