Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим учта компанияда ишласа, ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказилади
«Ташкилотнинг учта шўъба корхонаси мавжуд. Ходимлардан бири уларнинг ҳар бирида ишлайди. Уни ЯММТда бир вақтнинг ўзида учта компанияда қандай расмийлаштириш керак – ҳар бирида 0,5 ставкаданми?».
Кадровик.uz илтимосига кўра ушбу масалани ҳал қилиш шартлари ва механизмини «ЯММТ» ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:
– Айни пайтда ЯММТ тизимида ходим иккита ташкилотда расмийлаштирилган бўлиши мумкин. Учинчисини расмийлаштиришга уринганда – иш берувчига ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишини таклиф қилувчи огоҳлантириш чиқади.
Бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини англатмайди.
Агар 18.10.2012 й. 297-сон ВМҚда шартлашилган шартга риоя қилинса, ходимни учта ташкилотда расмийлаштириш мумкин. Яъни, учта ташкилотда ишлаш давомийлиги иш вақти меъёридан ошмаслиги керак (тизимда бу 1,5 ва 2 ставка). Агар шартга риоя қилинган бўлса, иш берувчи ходимни учинчи ташкилотда расмийлаштириш имкониятига эга бўлади.
Кадрлар бўйича мутахассис буни ҳозир ўзи ҳал қила олмайди – ЯММТ дирекциясининг техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади