Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Паспорт алмаштирилгандан сўнг ЯММТда «Маълумотларни янгилаш» функцияси ишламаса
Кадрлар бўйича мутахассис ташкилот ходимларидан бири паспортини ўзгартиргани ҳақида хабар берганида my.mehnat.uz тизимида паспорт маълумотлари ўзгариши муаммосига дуч келиши мумкин. Kadrovik.uz илтимосига кўра ЯММТ ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова бундай ҳолатларга изоҳ берди:
1-вазият: яшаш учун рухсатномаси бўлган чет эллик ходим яқинда паспортини алмаштирди. Унинг паспорт маълумотларини my.mehnat.uz тизимида янгилаб бўлмаяпти. 107 коди билан хато чиқмоқда ( кўрсатилган шахс бўйича маълумотлар жисмоний шахсларнинг давлат маълумотлар базасида топилмади).
– Янги паспорт олганда ходимнинг ЖШШИРи ўзгарган-ўзгармаганлигига эътибор беринг.
Агар аввалги ЖШШИР ўзгаришсиз қолган бўлса, у ҳолда «Маълумотларни янгилаш» функциясидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда албатта янги паспортнинг серияси ва рақамини киритинг.
Агар ЖШШИР ўзгарган бўлса, ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг, мутахассислар керакли ёрдамни кўрсатадилар.
2-вазият: илгари ходим яшаш учун рухсатномаси бўлган чет эллик сифатида расмийлаштирилган эди, аммо эндиликда ўзбек паспортини олди. Биз унинг маълумотларини тизимда янгилашга ҳаракат қиляпмиз, аммо 500 коди билан хато чиқмоқда.
– Бу вазиятда ҳам янги паспорт олишда ходимда ЖШШИР ўзгарган-ўзгармаганига эътибор қаратинг. Агар у ўзгармаган бўлса, «Маълумотларни янгилаш» функциясидан фойдаланинг, агар ўзгарган бўлса, ёрдам учун ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.
Хулоса қиламиз:
Чет эллик қандай паспорт – яшаш рухсатномаси билан янги ёки Ўзбекистон фуқароси паспортини олгани муҳим эмас. Агар тизимда ходимнинг битта ЖШШИРи акс этаётган бўлса, лекин янги паспорт олаётганда унга бошқаси берилган бўлса, бу ҳолат тизимда «Маълумотларни янгилаш» тугмаси орқали ҳал қилинмайди.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади